Уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлади? Президент бугун ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар бўйича йиғилиш қилди.
Бу йиғилишда айтилган ва таклиф қилинган энг муҳим маълумотлар:
☯️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан
15,5 трлн сўм ресурс берилмоқда.
☯️2024 йилда
100 мингдан ошиқ хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилди. 2025 йилда бу кўрсаткични
120 мингга етказиш режалаштирилмоқда.
☯️Қурилишда
“эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу орқали фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиши, уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиши мумкин бўлади.
☯️Қурувчи компаниялар қурилиш якунлангунича (кўпи билан 12 ой)
ер солиғидан озод қилинади. Бироқ уйлар муддатида топширилмаса, ер солиғи
2 баробар тўланади.
☯️2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун
1,2 трлн сўм берилади.
☯️Уйларнинг
50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Бу
нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам амал қилади.
☯️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар учун даромадини ҳисобга олган ҳолда
кредит ва субсидия бериладиган тизим яратилади.
☯️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат
ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади.
☯️Янги уйларни қуришда қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун
фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси
2 фоиз арзон қилиб берилади.
☯️Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш учун янги уй оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини
кешбэк қилиб қайтариш тизими йўлга қўйилиши мумкин.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii @Oylikhisoblaydibot