@Huquqshunos_xizmati: 131-савол
❓Ассалому алайкум мен ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. АДУ биология факультетини битирганман. Биология фанидан дарслар оз бўлгани учун бошланғич таълимга қайта тайёрлов қилганман. 6 йилдан буён бошланғич таълимда ишлаб келмоқдаман тоифага ўтдим. Мени эшитишим бўйича қайта тайёрлов курсида ўқиганларга бир икки йилдан кейин дарс берилмас эмиш шу тўғрими
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
❌Бундай қарор чиққани йўқ.
❗️Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-апрелдаги 105-сон буйруғига 4-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифларига мувофиқ бошланғич синф ўқитувчиси учун – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлик талаби қўйилган.
✅Шунга кўра бошланғич синф ўқитувчиси қайта тайёрлов маълумоти билан ишлашга ҳақли.
Фақат “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15 16-бандларига мувофиқ дарс тақсимотида дастлаб мутахассис олий маълумотли ўқитувчиларга дарс тақсимланади улардан ортиб қолгандан сўнг сизга дарс берилиши мумкин.
💁♂ Агар дарс етмаса, сизни ишдан бўшатиш мумкин.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati