💬
Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?@Huquqshunos_xizmati:
121-савол
❓
Мен ихтисослаштирилган мактабда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. 1 тоифали 36 йиллик иш стажига эгаман.
2019 йилда 1 чи тоифамни ҳимоя қилгандим.
2024 йилда ўқитувчилар каналида ва бошқа интернет маълумотларидан 25 йил ишланган пенсияга 5 йил қолган ўқитувчилар нечинчи тоифада бўлса шунда қолади мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди дейилгани.
Мен хам 2025 йилда пенсияга чиқишим керак 1971 йилда туғилганман.
Лекин октябрь ойидан мени муддати ўтган , аттестацияда қатнашмади қилиб, мутахассис га туширишибди.Мени хабарим йўқ.
Рус тили фанидан С1 сертификатим бор. Шу иш асослими,мен қандай қилиб 1 тоифамни тиклашим мумкин?
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021-йилда 572-сонли қарори билан тасдиқланган "
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан қуйидагилар:
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:🟣фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;
🟣олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг
олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;
🟣педагогик фаолият бўйича
25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
🟣ёшга доир
пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;
🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган
пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;
🟣педагогик фаолият бўйича
уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
🟣
ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
🟣
ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган
уч ёшгача болалари бор аёллар;
🟣узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида)
даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
🟣мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга
малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;🟣республика ва чет эл давлатларига ўқишга,
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;
🟣ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига
захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.
🟣Демак, сиз биринчидан иш
стажингиз 25 йилдан ортиқлиги сабабли ва
пенсияга чиқишингизга 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолгани учун сиз аттестация имтихонига жалб этилмайсиз.Факатгина ўз хоҳишингизга биноан навбатдан ташкари аттестацияда катнашишингиз мумкин.
☝️
Демак, Сиз Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга биринчи тоифангизни тиклашга амалий ёрдам беради
🔝
Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:@Huquqshunos_xizmati@Huquqshunos_xizmati