Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари фуқаронинг яшаш хонадонида "тинтув ўтказди" деб тарқатилган видеотасвир юзасиданЖорий йилнинг
25-26 февраль кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Қўшма қарорига асосан
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
аҳоли муаммоларини ўрганиш, чегара олди ҳудудларида
жамоат ҳамда
аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан
Учқўрғон туманининг чегара олди ҳудудларида тарғибот ва
рейд тадбирлари олиб борилган.
Бунда, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш хонадонларида
ноқонуний товарлар сақламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Фуқароларнинг хонадонларида бўлиш уларнинг розиликлари билан амалга оширилган."
Ички ишлар органлари тўғрисидаги"
Қонуннинг 17-моддасига асосан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари
ўз ваколатлари доирасида фуқароларга
тегишли бўлган турар жойларда,
ер участкаларида уларнинг розилиги билан бўлиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, 2025 йил 26 февраль куни мазкур тадбирга жалб этилган айрим ходимлар томонидан тадбирнинг мазмун моҳияти
нотўғри талқин қилиниши натижасида, ушбу тадбир
видеотасвирларида акс этган ҳолатлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабабчи бўлган.
Ҳозирда хабарни нотўғри талқинда ижтимоий тармоқларга тарқалишига сабабчи бўлган ходимга нисбатан вилоят ИИБ томонидан
хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу тадбирлар давомида
ҳеч қандай тергов ёки бошқа процессуал ҳаракатлар, шу жумладан
"тинтув" ҳаракатлари олиб борилмаган ва тадбир фуқароларнинг
шахсий хавфсизлиги ва
жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятларнинг олдини олиш каби мақсадларда амалга оширилган.
Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, "
тинтув"
ўз моҳияти ва амалга ошириш механизмига кўра бутунлай бошқа ҳуқуқий табиатга эга бўлган тергов ҳаракатидир.
Тинтув чоғида
жиноят иши учун аҳамиятга молик нарсалар, буюмлар, ҳужжатлар ёки
электрон маълумотлар қидирилади ва олинади. Бунда, заруратга кўра, хонадондаги барча жойлар ва мулклар
(шкаф ва беркитиш (сақлаш) мумкин бўлган бошқа жойлар) бирма-бир текширилиб, белгиланган баённома расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “
Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12-1-моддасига асосан, ОАВлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар
унинг тўғрилигини текшириши лозим.
Шунга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан, ОАВларидан
аҳоли ҳамда
жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Websayt| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube