✍️📑 Ҳоким қарори


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


✍️📑 @HokimQarori канали — ҳудудларда ҳокимлар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар ҳақида
📲 @HokimQaroriBot
🗣 @Hokim_Qarori

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Иштихон туманининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Негматов Шуҳрат Худойбердиевич Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Канал👉 @HokimQarori


Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди

Рўзиев Фазлиддин Куранович
Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

УзА

Канал👉 @HokimQarori


Шакарбоев Дилшод Давронович – Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Д.Шакарбоев мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Канал👉 @HokimQarori


Китоб туманининг собиқ ҳокими вилоят ҳокими ўринбосари бўлди

Закиров Алишер Исамиддинович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Канал👉 @HokimQarori


Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди

Андижон шаҳар ҳокими этиб Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович тайинланди.

Канал👉 @HokimQarori


Ибадуллаев Вохид Азизович – Сирдарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Қурилиш вазирлиги Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Канал👉 @HokimQarori


Пардаев Уктам Бердимуродович Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар У.Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Канал👉 @HokimQarori


Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарига хайфсан берилди

Жиззах вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (в.б.) Дарханов Азамат Қобилович томонидан, вилоятда 2-табақа меҳнат жамоалари, футбол клублари, вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида спортнинг мини-футбол (футзал) тури бўйича вилоят 2-лига чемпионатини ўтказиш тўғрисида тасдиқланган Низомга асосан ташкил этилаётган ўйинларга эътиборсизлик қилиниб, ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Натижада жорий йилнинг 9 июнь куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси жамоалари ўртасида ўтказилиши лозим бўлган навбатдаги тур учрашуви ўтказилмаган.

Мазкур ҳолат жамоаларнинг вилоят Футбол ассоциациясига бўлган ишончсизлиги ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Шу боис, вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан Дарханов Азамат Қобиловичга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Канал👉 @HokimQarori


Туғруқ комплекси балансидаги ер майдони ва бино-иншоотлар вазирлик розилигисиз сотиб юборилди

Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигини олмаган ҳолда, шаҳар ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги 1516-сонли қарорига асосан, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексининг (Қашқар МФЙ, Ташаббус кўчаси 34-уйда жойлашган) 6612,0 м2 ер майдони, собиқ хирургия бўлими ва автогараж бино-иншоотлари билан бирга шаҳар ҳокимлиги заҳира фондига олинган.

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарорларига асосан юқоридаги ер майдони ва бино-иншоотлар тадбиркорлик субъектига етказилган зарарни қоплаш учун аукцион савдолари орқали юридик ва жисмоний шахсларга сотиб юборилган.

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан, Марғилон шаҳар ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги 1516-сонли қарори бекор қилиниб, ер майдони ва бино-иншоотлар шаҳар ҳокимлиги заҳирасидан туғруқ комплекси балансига қайтарилди.

Канал👉 @HokimQarori


Автотранспорт ҳаражатлари учун 237 миллион 100 минг сўм маблағ ажратилди

Сурхондарё вилоят ҳокимининг қарори билан вилоят ҳокимлиги балансидаги 2 дона «Каптива» хизмат автомашиналарини таъмирлаш ва 1 дона «Ласетти» (Жентра) хизмат автомашинасини сотиб олиш ва расмийлаштириш билан бўлиқ харажатлар учун 237 100 000 (икки юз ўттиз етти миллион бир юз минг) сўм маблағ ажратилди.

Канал👉 @HokimQarori


Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:

Туман ҳокимининг ўринбосари Бурибоев Азизбек Бахрановичнинг “Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллик юбилейини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш бойича олиб борилаётган ишлар доирасида юқоридаги мурожаатларга асосан шоир ва бахши Фозил Йўлдош ўғлини қабрини кўчириш тўғрисида”ги билдиргиси маълумот учун қабул қилиниб — шоир ва бахши Фозил Йўлдош ўғлининг қариндошлари, бир гуруҳ нуронийлар, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги, туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, давлат кадастрлар палатаси туман филиали, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман бўлими томонидан билдирилган Фозил Йўлдош ўғлининг қабрини "Бўдана" маҳалласида жойлашган қариндошлари дафн қилинган “Ғиштли ота” қабристонига кўчириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

✍️ @HokimQarori


Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди

2022 йил 15-май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Муротжон Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутат этиб сайланди. Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16-май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди.

Азимов Муротжон Бердиалиевич 1976-йил Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда.

✍️ @HokimQarori


Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳининг тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси томонидан тушган аризани ўрганиш натижаси тўғрисидаги Халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 29 апрелдаги хати ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиясининг 2022 йил 10 майдаги қарори маълумот учун қабул қилиниб, 32-умумий ўрта таълим мактаби директори С.Холмирзаевага нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўриш учун розилик берилди.

Шунингдек, мактаб ўқув тарбия ва маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб хўжалик ишлар бўйича директор ўринбосари, мактаб психологига нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиши белгиланди.

✍️ @HokimQarori


Мингбулоқ тумани ҳокимининг тегишли қарорлари билан:

Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига — Шухрат Тошкинбаевич Умаралиев тайинланди. Аввалроқ, унинг ўрнида ишлаган Каримов Зиёдулла Данабаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан туман ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Шунингдек, “Толлиқ” маҳалласида Сарвар Аскаралиевич Рахимов ва “Ўзгариш” маҳалласида Абдувахоб Абдуллаевич Примқулов ҳоким ёрдамчиси лавозимларига тайинланди.

✍️ @HokimQarori


Ғузор тумани ҳокимининг тегишли қарори билан:

Туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Худайқулов Лазиз Эшқуватовичга нисбатан — иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида ижро этилишини таъминламаганлиги ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари устидан назоратни сусайтириб юборганлиги сабабли“ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

✍️ @HokimQarori


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли қарори билан:

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Хабибуллаев Бахытжан Сагидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун қатъий огоҳлантирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Инвестициялар ва ташқи савдо, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича котибияти бошлиғи А.Сейтжановга ва Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири С.Сапаровга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш, топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ўз вақтида зарур чоралар кўрмаганлиги учун — “Ҳайфсан” эълон қилинди, ҳамда шахсий иш жилдларига қўшилди.

✍️ @HokimQarori


Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан:

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига — Абдурахманов Абдурасул Носиржон ўғли тайинланди.

Абдурасул Абдурахманов 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос. У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Аввалроқ, унинг ўрнида ишлаган Қодиров Баходир Рахимович — Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

✍️ @HokimQarori


Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Янгибозор тумани “Минг боғолон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рузметов Ғайрат Тулибаевич — туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тавсия қилингани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Хива тумани “Сапча” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Сабиров Жамшидбек Улуғбек ўғли — “Бўстон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказилди.

Шунингдек, туман-шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилган илтимосномалари маълумот учун қабул қилиниб, бугунги кунда ўз лавозимида ишлаш истаги йўқ бўлган 16 нафар ҳоким ёрдамчиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

✍️ @HokimQarori


​​❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда, Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф доирасида Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлганида олинган суратда давлат раҳбарининг орқасида ўймакор шогирд либосида туман ҳокимининг ҳайдовчиси турганлиги қайд этилган материал эълон қилинди. Ортидан эса Президент билан мулоқот қилган яна бир уста тумандаги 21-мактаб директор ўринбосари экани ҳақида чиқишлар пайдо бўлди.

Ҳақиқатдан ҳам, расмда кўзга ташланган шахс Фурқат туман ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов бўлиб, у Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирдларидан биридир. Илҳом Аҳмаджонов бир йилдан бери Фурқат тумани ҳокимлигида ҳайдовчи бўлиб фаолият кўрсатиб келади. Аввалдан ўзида ўймакорликка, дурадгорликка қизиқиш борлиги сабаб, туманга келгач “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида миллий ёғоч ўймакорлиги санъати ўрганиш имконияти мавжудлигидан фойдаланиб, шогирд сифатида ҳунар сирларини ўргана бошлаган. Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир. Айтиб ўтиш керакки, Муҳаммадали Юнусовнинг корхонасида ўймакорлик ўрганаётган шогирдларнинг кўплари бошқа касб ҳамда иш эгалари.

Давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов, фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берган. Ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланади, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди, 10 нафар шогирд бириктирилган.

Ижтимоий тармоқларда бундай хабарларни тарқатишдан аввал масалага ойдинлик киритиш учун ҳокимлик ахборот хизматига мурожаат қилишни сўраб қоламиз.

Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✍️ @HokimQarori


#Муносабат Фурқат тумани ҳокимлиги президент ташрифи пайтида уста бўлиб кўринган ўқитувчи ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокимлиги президент Шавкат Мирзиёевнинг тумандаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасига ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган ўқитувчи ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири томонидан нашрга хабар берилган.

Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги масъуллари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ бериш мақсадида вилоятда фаолият юритувчи журналист ва блогерлар билан учрашган.

«Илҳомжон Сулаймонов меҳнат фани ўқитувчиси бўлган. Ҳозирда тумандаги 21-мактабда директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида 0,75 ставкада фаолият юритади. Узоқ йиллардан бери ўймакорлик билан шуғулланади. Тушдан кейин мактаб ишларидан ортиб ‘Уста Юсуфжон наққош’ оилавий корхонасида уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган», — дейди ҳокимлик масъуллари вазиятни изоҳлар экан.

✍️ @HokimQarori

20 last posts shown.

1 144

subscribers
Channel statistics