РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 03:03 да “101” қисқа рақамига Ҳазорасп буюм бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБнинг ёнғин қутқарув экипажи ва туман ИИБнинг тергов тезкор гуруҳи аъзолари соат 03:07да етиб бориб, соат 03:50 да ёнғин ўраб олиниб, соат 05:00 да ёнғин тўлиқ баратраф қилинган.
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг дастлабки текшириш натижаларига кўра ёнғин “Ҳазорасп бозор қурилиш таъмирлаш” МЧЖ ҳудудидаги 1200 кв.м майдонда содир бўлганлиги, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида юзага келгани ва ёнғин натижасида фуқароларда тан жароҳати олиш ҳолатлари бўлмаганлигини аниқланди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Ҳазорасп бозор қурилиш таъмир” МЧЖ ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан туман штаби ташкил қилиниб, терговга қадар текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати