ЙПХ инспектори ҳайдовчига дислокация кўчирмасини кўрсатмади
Жорий йилнинг 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Дислокация йўқ! ЙПХ ходимларигаям қийин бўлиб қолди. Ҳар доим ҳам дислокация олиб юрилмайди ҳурматли ҳайдовчилар” сарлавҳали видеолавҳа тарқатилди.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий вилояти, Ҳатирчи тумани ҳудудида содир бўлган. ЙПХ инспектори Б.Хамроев “Ласетти” русумли транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан бириктирилган ҳудуди бўйича дислокация кўчирмасини кўрсатишини сўраган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига дислокация кўчирмаси йўқлигини маълум қилган ва кўрсатмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙХХБ ЙПХО 1-сафарбар гурухи ЙПХ инспектори Б.Хамроевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Хизмат текшируви якуний хулосасига кўра албатта қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Facebook |
Instagram |
Telegram |
Web Site