Исроиллик фуқарони ўзбеклар ўлдирган деган асосий версия ҳақида хабарлар тарқалар экан, ўзбекзабон ижтимоий тармоқларда айримлар бу ишни олқишлаётганларини кузатиш мумкин.
Мен ўша қотиллик версиялари, уч ўзбекистонлик ватандошларнинг ҳибсга олиниш тафсилотлари ҳақида эмас, балки бунга билдирилаётган муносабатлар ҳақида фикримни айтмоқчиман.
Ким бўлишидан қатъи назар, ҳатто агар у сизнинг энг ёмон кўрган одамингиз, ёвингиз бўлса ҳам, агар у душман бўлмаган давлатнинг қонуний ҳимоясида бўлса, унинг ҳаётига тажовуз қилиш мудҳиш жиноят ҳисобланади. Бу ҳаракат ўша давлатга ёки унинг фуқаросига ҳужум қилгандек ва, балки, ҳатто ундан ҳам баттари содир этилгандек қаршиланади. Ушбу қоида қадим даврлардан буён мавжуд бўлиб, диний аҳкомларда, мамлакатларнинг ички ва халқаро ҳуқуқ қонунларида ҳам ўз ўрнини топган. Унинг бузилишига оид тарихдан кўплаб мисолларни топиш мумкин. Аммо ҳар бирида бундай иш жиноятлигича баҳоланаверади.
Жиноят бу жиноят. Ким тарафидан ва кимга нисбатан содир этилишидан қатъи назар, жиноятни оқлаш жиддий хато. Жаҳоннинг турли ерларида жуда кўп Исроил сиёсатига фаол қарши бўлган фаластинлик, суриялик, ливанлик ва бошқа давлатлар фуқаролари бор. Улар Исроил фуқаросига қарши чет давлатлардан туриб ҳужум қилиш нотўғри эканлигини аллақачон тушуниб бўлишган. Фаластин учун сиёсий кураш олиб бораётганлар тарафида замонавий ҳуқуқ қоидаларига мурожаат ва ҳуқуқбон ташкилотлар ҳисоботлари ишлаётганини тушунишган. Уларнинг жаҳон ҳамжамиятини ва айниқса Ғарб жамиятларини уйғотишга қаратилган фаолиятлари ўз самарасини кўрсатиб келяпти. Исроил ҳозир олиб бораётган сиёсатини ёқлайдиган давлатлар сони жуда оз қолган. Исроилнинг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий нуфузига тиклаб бўлмас даражада путур етказиляпти. Инсоний ва халқаро ҳуқуқларини бузаётган тараф шу ҳуқуқий қоидалар тарафидан келадиган жазони топиши керак, террористик хуруждан эмас. Ноҳуқуқий услуб тўғри иш деб топилиши эса ҳар қандай экстремистларнинг "мақсад воситаларни оқлайверади" тамойилига куч бериб, эски "зўравон ҳамиша ҳақ" деган "ўрмон қонуни"ни қувватлашга катта ҳисса қўшади.
Фаластин ҳақлари учун ҳаракатлар ҳуқуқийлик принциплари ва халқаро ҳуқуқ тартиботи учун қилинадиган ҳаракат бўлсагина, у муваффақиятли бўла олади ва бундан инсоният ютади. Агар бу тамойиллар поймол қилинса, бу ҳамманинг мағлубиятидир.
Жамшид Муслимов