🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Andijon v. Shaxrixon t.
Qipchaqqo‘rg‘on MFY
Halim qori jome masjidi Imom xatibi
rasmiy kanalida o‘ziz uchun Islom dini xaqida kerakli ma'lumotlarni olishingiz mumkun!
Savol va takliflar
@xaydarovm1
@nematjonovich_97

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


#закот #фитр #фидя

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​ФИДЯ БЕРГАНДАН КЕЙИН РЎЗАГА ҚОДИР БЎЛИШ
#рўза #фидя

❓1583-САВОЛ: Рўза тутишга қодир бўлмаган киши фидя берганидан сўнг тузалиб, рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазоларини тутиб берадими ёки берган фидяси рўза ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фидя бергандан кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, берилган фидянинг ҳукми йўқолади ва тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериши лозим бўлади. Шу кунгача берган фидялари ҳам беҳуда кетмайди, балки нафл садақа бўлиб, унинг эвазига савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


"Сиз сахарлик қилиш учун ўз ҳоҳишим билан турдим деб гумон қилмоқдамисиз?!
Аллоҳ сизни ғофиллар ва ухлаётганлар орасидан танлаб олиб уйғотди"

Тутаётган Рўзаларингизни Аллоҳ ўз даргохида қабул қилсин🤲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 МУСУЛМОНЛИК ҲАҚЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @halimqori


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ramazon
#savollar

ОЛОВ ТЕККАН НАРСА БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ
Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Forward from: Толибжон Абдурахмонов
07.03.25/13.03.25
Azon/. Takbir
B Сахарлик вактида B 06:10/05
Q.06:40/35
P. 12:45 P. 12:55
A. 16:30/35 A.16:40/45
S. Ифтор вактида
X. 20:00 X. 20:20


​​ТИШ ПАСТАСИ ТАЪМИНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза

❓1579-САВОЛ: Саҳарлик қилиб, тишимни тиш пастаси билан ювганимдан кейин анча вақтгача унинг таъмини сезаман ва ютиб юборишдан қўрқиб, туфлаб ташлайман. Агар ютиб юборсам, рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тишни махсус паста билан ювгандан кейин оғизда пастанинг ўзи қолмасдан фақат таъмини сезилиб туриши рўзани очмайди. Шу сабабли бундай ҳолатда туфлаб ташлашга ҳожат йўқ. Уламолар кечаси дори ютган ва кундузи унинг таъмини сезган одамнинг рўзаси очилмаслигини айтганлар. Демак, таъм ёки ҳиднинг ўзи рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (7-қисм)

❓Беш кун қасддан очган рўзамни неча кун тутиб беришим керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза ва намозларнинг қазосини ҳисоблаш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Каффорат вожиб бўлиб рўза тутаётган киши рўзасини бузиб қўйса ҳукми қандай бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасининг қазоларини қандай тутиб берамиз?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аёл киши қазо рўза тутиш учун эридан рухсат сўраши керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Вафот этган ота-онамнинг қазо намозлари ёки рўзаларини мен адо этсам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғзимни бомдоддан 15-20 минут олдин ёпиб шомдан 10 минут олдин очяпман шу тўғрими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Маййитнинг тутилмаган рўзаларини адо этиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзани Рамазон ойидан ташқари қайси кунлари тутса бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир ой рўза тутишни назр қилиб тута олмаса
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Тутмаган рўзаларимни қандай адо этай?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза ойининг қазосини Рамазон ойи бошланишидан олдин тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида касал бўлиб, тута олмаган рўзаларнинг қазосини ҳайит байрамидан неча кун ўтиб тутсам бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини бир неча марта қасддан очиб қўйиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ўзганинг ўрнига рўза тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзанинг қазосини тутиб беришлари керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓60 кунлик каффорат рўзаси ҳайит кунига тўғри келса
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Саҳарлик вақтини қандай аниқласам бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Таровиҳ намози ўқилмай қолса қазоси ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓8 йиллик қазо рўза тутиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


ТАРОВИҲ ҚАЗОСИ
#таровиҳ #намоз

❓1578-САВОЛ: Таровиҳ намозини ўқий олмаган киши қазо қилиб ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози нафл намозларидан бўлгани учун унинг қазоси бўлмайди. Таровиҳ намозининг вақти хуфтон намозидан кейин бошланиб, бомдод вақти кирганда тугайди. Шу орада ўқиб олган одам таровиҳни ўқиган ҳисобланади. Ундан кейин вақти чиққан бўлади ва жамоат билан ҳам, ёлғиз ҳолда ҳам қазоси ўқилмайди. Мабодо ёлғиз ҳолда ўқиса ҳам, таровиҳ эмас, нафл намоз ўқиган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти.

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.


​​РЎЗАДОР МИЛКИГА УКОЛ ОЛИШИ
#рўза

❓1577-САВОЛ: Рўзадор милкига укол қилдирса, рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиз уламолари тери ости, мушаклар ораси, ёнбош ва милкка укол қилиш билан рўза бузилмайди, дейдилар. Чунки мўътабар фиқҳий китобларимизда тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши кабилар рўзани очмаслиги айтилган. Шунинг учун ҳам милклар орасига укол олиш рўзани бузмайди. Фақат рўзадор қон ва дориларни ҳалқумдан ичкарига ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлиши керак. Акс ҳолда рўзаси очилиб кетади. Шунинг учун бундай муолажаларни имкон бўлса, оғиз очгандан кейинга қолдирган маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Бир Шайхдан сўрашибди.
"Оилада эр билан хотин жанжаллашиб аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?! "Эркакми ёки аёлми?!"
Шайх шундай жавоб берди:
"Кай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак.

✏️Юсуф ал Басрий

Yaqinlarga ulashing va kanalimizga obuna boʻling👇

@halimqori


✨ «Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...
Бу сўзларнинг маъносини биламизми?

Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.

✅ «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».

✅ «Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».

✅ «Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.

✅ «Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

✅ «Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.
Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»

Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.

✅ «Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».

✅ «Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).

✅ Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

✅ Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

✅ Ва ийякум – Сизга ҳам.

✅ Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.

✅ Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.

✅ Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

✅ Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.

✅ Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.

✅ Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

✅ Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

✅ Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

✅ Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

✅ Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

✅ Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)

✅ Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)

✅ Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади)

✅ Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

✅ Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

✅ Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади
)

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅ @halimqori
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС, РАҲМАТ ОЙИДИР!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @halimqori


​​ВИТРНИ ТАРОВИҲДАН КЕЙИН ЎҚИШЛИК
#намоз #таровиҳ

❓1576-САВОЛ: Таровиҳ намозини витрни ўқиб бўлгандан сўнг ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтон намозидан то бомдод вақтигачадир. Шунинг учун хуфтонни ўқиб бўлгач, таровиҳни витрдан аввал ҳам, кейин ҳам ўқиш мумкин. Лекин аввал таровиҳни ўқиб олган афзалроқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


РЎЗА ҲАҚИДА САВОЛ ЖАВОБ

Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўза очиладими?
Жавоб: Ғусл буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттақ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзалигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.

Савол: Рўзадор одам тиш пастиси билан тишини тозаласа бўладими?
Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига олиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекЦия) қилиш билан рўза бўзиладими?
Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қастдан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?
Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлиқ ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?
Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор одам шўр сувда оғзини чайса бўладими?
Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳар дори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

Савол: Жароҳатларга дори қўйиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:
А) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳат;
Б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;
Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди, -чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди. Чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.

Савол: Рўзадорнинг кўзига дори қўйилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳанафий масҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади” дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

Савол: Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Очилмайди. Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди.
Каналга аъзо бўлинг:👇


ХАТМДАН КЕЙИН ТАРОВИҲНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
#намоз #таровиҳ

❓1575-САВОЛ: Рамазон ойида таровиҳ намозларида 27 кунлик хатмдан кейин қолган кунларда таровиҳ намозини ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада ҳисобланади, шунинг учун ҳам хатм Рамазоннинг қайси кунида тугашидан қатъий назар, ойнинг охирги кечасига қадар таровиҳни давом эттириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​​​​​Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.

@ponsodmasjidi


РУҲИЙ ҲОТИРЖАМЛИК УЧУН ТАВСИЯЛАР

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

🔶 ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ЗИКРЛАР:

ҲАР КУНИ ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУН ЕТТИ МАРТА:
"ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАҲУ ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ ЪАЗИЙМ"
ЎҚИГАН ОДАМ, ДУНЁ ВА ОХИРАТ ҒАМ-ҚАЙҒУСИДАН ХАЛОС БЎЛАДИ.
(ибни сунний)

"ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ"
ЎҚИШ 99 КАСАЛЛИККА ДАВОДИР. БУНДА ЭНГ ЕНГИЛИ ҒАМДИР.
(ҳоким)

РИЗҚ ТОПГАН ОДАМ "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" ДЕСИН.
РИЗҚИ ОЗАЙГАН КИШИ КЎП ИСТИҒФОР АЙТСИН. ҒАМ ЧЕККАН ОДАМ "ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ" ДЕСИН.
(байҳақий, хотиб)

"ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА, СУБҲАНАКА ИННИ КУНТУ МИНАЗ-ЗОЛИМИЙН"
ДЕГАН КИШИ, ДУЧ КЕЛГАН МУСИБАТДАН ҚУТУЛАДИ.
(ибни сунний)

🔶 ИСТИҒФОР ВА ҚУРЪОН ОЯЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТИ:

ҲАСАН БАСРИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲДАН ҚУРҒОҚЧИЛИК, ҚАШШОҚЛИК ВА ФАРЗАНДСИЗЛИКДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШГАНИДА, У ҲАММАСИГА ИСТИҒФОР АЙТИШНИ ТАВСИЯ ҚИЛГАН. ШУНДАН СЎНГ У ҚУЙИДАГИ ОЯНИ ЎҚИБ БЕРГАН:

"РОББИНГИЗДАН МАҒФИРАТ СЎРАНГЛАР, ШУБҲАСИЗ, У ЖУДА КЎП МАҒФИРАТ ҚИЛУВЧИДИР. У СИЗГА ОСМОНДАН МЎЛ ЁМҒИР ЙЎЛЛАЙДИ, СИЗГА МОЛ-МУЛК ВА ФАРЗАНДЛАР БИЛАН ЁРДАМ БЕРАДИ, СИЗ УЧУН БОҒЛАР ВА ДАРЁЛАР ЯРАТАДИ."
(нӯҳ сураси, 10–12)

ҲАДИС ШАРИФДА БУНДАЙ ДЕЙИЛГАН:
"ИСТИҒФОРГА ДАВОМ ЭТГАН ОДАМНИ АЛЛОҲ ҲАР ҚАНДАЙ ҒАМДАН, ҚИЙИНЧИЛИКДАН ҚУТҚАРАДИ ВА УМИДСИЗ ЕРДАН РИЗҚ БЕРАДИ."
(насоий, абу довуд)

🔶 САДАҚА ВА ИСТИҒФОРНИНГ ФАЗИЛАТИ:

САДАҚА БЕРИШ ВА КУНИГА 70 МАРТА:
"АСТАҒФИРУЛЛОҲ МИН КУЛЛИ МА КАРИҲАЛЛОҲ"
ДЕБ АЙТИШ ҒАМ-АНДУҲНИ КЕТКАЗАДИ.

БУ ИСТИҒФОР МАЪНОСИ:
"ЭЙ РАББИМ! СЕН РОЗИ БЎЛМАГАН АМАЛЛАРИМНИ КЕЧИР ВА ҚИЛМАГАНЛАРИМДАН ҲИМОЯ ҚИЛ!"

ЮНУС АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ДУОСИ:

"ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА, СУБҲАНАКА ИННИ КУНТУ МИНАЗ-ЗОЛИМИЙН"
"ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ЎЗГА ИЛОҲ ЙЎҚ. СЕНИ БАРЧА НУҚСОНЛАРДАН ПОКЛАЙМАН. ДАРҲАҚИҚАТ, МЕН ЗОЛИМЛАРДАН БЎЛДИМ."

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ АЙТГАНЛАР:
"КИМКИ ЮНУС ПАЙҒАМБАРНИНГ БАЛИҚ ҚОРНИДА ҚИЛГАН ДУОСИНИ ЎҚИСА, АЛЛОҲ УНИНГ ИСТАГИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ
@ponsodmasjidi

20 last posts shown.