🕋Ansor Haj va Umra ziyorati🕋


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Allohim,Sendan foydaliy ilm, pokiza rizq, qabul
boʻladigan amal soʻrayman.
+998933331011
+998913321011

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️

🛫NAMANGAN - JIDDA - NAMANGAN🛬

📆 27-NOYABR 1150$

Joylar soni 6 dona qoldi‼️

FIRMA XIZMATI 450.000 so’m
📍 O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO'YICHA HUJJAT QABUL QILAMIZ!📝

☎️ Batafsil malumot uchun
ushbu raqamlarga qo'ng'iroq qiling!

📲
+998933331011





👇👇👇👇
https://t.me/Haj_umra_ansor


#foydali

🗣Фарзанд тарбиясида ота-оналар учун олтин маслаҳатлар:

1. Муҳаббат ва эътибор: Фарзандларингизни севишингизни кўрсатинг. Уларни тинглаш ва улар билан вақт ўтказиш ўзига бўлган ишончни оширади.

2. Адолатли бўлинг: Барча фарзандларга тенг муносабатда бўлиш уларнинг бир-бирига бўлган ҳурматини мустаҳкамлайди.

3. Қатъият ва юмшоқлик мувозанати: Тарбияда қатъиятли бўлинг, аммо меҳрибонликни ҳам унутманг.

4. Ижобий рағбатлантириш: Яхши ишларини мақтанг, бу уларни яхшиликка ундайди.

5. Диний тарбия: Аллоҳни яхши кўришни, солиҳ амаллар қилишни ва ҳалолликни ҳаёт мезони сифатида ўргатинг.

👇👇👇
https://t.me/Haj_umra_ansor


O'lim to‘satdan kelsa, nima qilasizlar birodarlar?

Farzandlarimizga, menga o‘xshagin bolam, deya oladigan holatda amal qilyapmizmi?

Ilmga va amalga shoshilaylik birodarlar!

https://t.me/Haj_umra_ansor


NEGA TAHAJJUD?
TAHAJJUDNING ILM OLISHDAGI AHAMIYATI!

Imom Ahmad ibn Hanbal tolibi ilm tahajjud oʻqimasa, taʼlim berishni toʻxtatardilar. Bir kun Abu Ismat ismli talaba imomning huzurlarida yotib qoldi. Uning oldiga tahorat uchun suv qoldirib, bomdod azonidan oldin kelsalar, Abu Ismat uxlab yotibdi. Suv ham shundoq turibdi. Imom uni uygʻotdilar va:

“Ey Abu Ismat, nega kelding?”, dedilar.

U: “Hadis oʻrganish uchun”, deb javob qildi.

“Tunda tahajjuding boʻlmasa, hadisni qanday oʻrganasan?! Qayerdan kelgan boʻlsang, oʻsha yerga joʻna!”, dedilar imom Ahmad.

*Hozirdagi eng katta kamchiliklarimizdan biri, tahajjud namoziga turish u yoqda tursin ko‘pchiligimiz bomdod namoziga zo‘rga turyapmiz. Salaflar tolibi ilmning tahajjudiga qattiq qaraganlar, nega? chunki tahajjudning ahamiyati katta, ilm olishga, yod olishga, tushunishga qiynalayotganimizni aytamiz, ammo tahajjudga beparvomiz, sunnatlarga beparvomiz, 5 daqiqani sunnatdan qizg‘onamiz, "dars qilishim kerak" degan da'vo bilan. Vaholanki saotlab vaqtimizni telefonda o‘tkazib yuboryapmiz, aytingchi bu holatda qanday qilib bizga ilm yuqsin?

ILM YO‘LIDA YURISH JUDA KATTA NE'MAT, AMMO MING AFSUS BIZ HIS QILMAYAPMIZ!

👉https://t.me/Haj_umra_ansor


❗️ Араб тилининг бойлиги ҳақида

Араб тили ўзининг чуқурлиги ва хилма-хиллиги билан ҳайратга солади. Биргина бизга таниш ҳайвонлар ва нарсаларнинг номлари юзлаб, ҳатто минглаб номлар билан келади. Масалан, араб тилида асал тури ва хусусиятларига қараб саксондан ортиқ турли номларга эга. Илоннинг 200 га яқин, шернинг 500 га яқин ва туянинг 1000 га яқин исмлари бор, уларнинг ҳар бири ҳайвоннинг ёши, жинси, ташқи кўриниши, хатти-ҳаракати ёки соғлиғининг хусусиятларини ифодалайди.

👉https://t.me/Haj_umra_ansor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир», Тоҳо сураси, 132 - оят.

Ибн Касир раҳимуллоҳ: “Намозни қоим қилсанг, ризқ сенга ўйламаган тарафингдан келади”, деди.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/Haj_umra_ansor 👈🏼


#Ибрат

​​Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
“Суҳбатлашганда ҳикмат билан сўзлайдиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўрашганда кўп нарса берадиган, аҳдига вафо қиладиган, ожизаларга халол ва раҳмли муносабатда бўладиган инсон афзал инсондир”- деб жавоб берди.

*Роббим мунофиқлардан қилмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/Haj_umra_ansor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐 ОНАМ БИЛАН ХАЖГА
БОРСАЙДИМ


"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар инсонни икки дунё саодатига сазовор этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/Haj_umra_ansor


#ибрат

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:

1.
Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабиий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

👇
https://t.me/Haj_umra_ansor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇👇
https://t.me/Haj_umra_ansor


#ибрат

Ҳамма нарса ўлчов билан

Расмда чақалоқни эмизиш ҳолати акс этган.

Бола кашалот онасини шу йўл билан эмади. Савол туғилади: қандай қилиб сут сувга аралашиб, сингиб кетмайди?

Бу саволга жавоб шуки, сутнинг таркибий тузилиши ўзига хосдир. Сут катта миқдорда ёғ моддасини ўз ичига олади. Она кашалот сутини сувга чиқарганда, кўп миқдордаги ёғ уни сувга аралашиб кетмаслигига сабаб бўлади. Бу эса боласининг сувдаги кўриниб турган сутни осонлик билан истеъмол қилишига хизмат қилади.

Сутнинг сувга аралашиб кетмаслиги, унда ёғ миқдорининг кўп бўлиши ва бола учун озуқа бўлиб хизмат қилиши Аллоҳ таоло томонидан аниқ ўлчов билан яратилганми ёки тасодифми?

Бу саволга Қуръони Каримдаги бу оят жавоб бўлади:
"Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик" (Қамар сураси, 49-оят)


Кашалотнинг бола эмизиш ҳолати Аллоҳ таолонинг қудратини кўрсатувчи белгилардан биридир.

Нозимжон Ҳошимжон

👇👇👇
https://t.me/Haj_umra_ansor




Video is unavailable for watching
Show in Telegram



20 last posts shown.