🌐Ҳомиладорлик даврида магний танқислиги белгилари!!!
💊Магнийнинг вазифалари:
📉Ҳомиладорлик даврида она ва бола ўртасидаги алоқани таъминлайдиган махсус аъзо − йўлдошни шаклланишида иштирок этади. Йўлдош тўқималарида бир қатор муҳим жараёнларни бошқарадиган 100 дан ортиқ магнийга боғлиқ оқсиллар мавжуд. Бачадон ва йўлдош − магний миқдори энг юқори бўлган аъзолардир.
📉Имплантация − ҳомилани бошланғич даврида бачадонга жойлашиши жараёнидаги муҳим элементдир.
📉Ҳомиланинг тўқималари шаклланиши ва асаб тизимлари ривожланиши учун мураккаб кимёвий реакция ва синтез жараёнига керак.
📉Ҳомиладорларни стрессга чидамлилигини оширишга ёрдам беради.
📉Бачадон тонусини тартибга солади.
💊Магний етишмаслиги белгилари:
📉Мушак тизимида тортишлар − бел ва оёқларда оғриқ, кўпинча болдир соҳасидаги тортишиш, одатда улар тунда аёлнинг оёқлари узоқ вақт бир ҳолатда бўлганда намоён бўлади.
📉Бачадон танасида, бўйинчасида тортишишлар, мушаклар тонуси ошиши – бу қориннинг пастки қисмида оғриқлар билан кечади.
📉Асаб тизими − асабийлик, жиззакилик, кўз ёшлар, тез-тез кайфият ўзгаради, диққат, хотира ва уйқу ёмонлашади. Баъзида тушкунлик пайдо бўлади.
📉Юрак-қон томир тизими − қон босими, бош айланиши ва бош оғриши каби белгилар пайдо бўлади. Суюқлик алмашинуви бузилиши натижасида оёқларда шиш пайдо бўлади ва қон айланиши ёмонлашади. Юрак тез-тез уриши, аритмия, юрак соҳасида санчиқлар пайдо бўлиши мумкин.
📉Ҳазм қилиш тизими − кўпинча қабзият ва метиоризм − қорин дам бўлиши кузатилади.
📉Йўлдошнинг эрта қариши − таркибида петрификатлар пайдо бўлиши, болада гипокция − кислород етишмаслигига олиб келади. Бу ультратовуш ёрдамида текширилганда аниқланади.
@Yosh_onalarga_maslahatlar🤱
@KundaIik_retseptlarim🥘
@Homiladorlik_davri🤰
@Ogilmi_qizmi👶👧