Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага
келяпман.
Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.
Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...
Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...
Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...
Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...
Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.