Posts filter












#КАҲФ_СУРАСИ

Убайдуллоҳ қори Исоқов

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👇
@Yusuf_Said


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Жума учун ғусл қилиш.

عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
 
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Афзали – намозга яқин қолганда ғусл қилиш. Аслида ўша куннинг тонги отганида қилса ҳам бўлади.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ، وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ، ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ، ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الْإِمَامُ، إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَيَقُولُ: إِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَأَبُو دَاوُدَ بِلَفْظِ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَلَبِسَ مِنْ أَحْسَنِ ثِيَابِهِ، وَمَسَّ مِنْ طِيبٍ إِنْ كَانَ عِنْدَهُ، ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَلَمْ يَتَخَطَّ أَعْنَاقَ النَّاسِ، ثُمَّ صَلَّى مَا كَتَبَ اللهُ لَهُ، ثُمَّ أَنْصَتَ إِذَا خَرَجَ إِمَامُهُ حَتَّى يَفْرُغَ مِنْ صَلَاتِهِ، كَانَتْ كَفَّارَةً لِمَا بَيْنَهَا وَبَيْنَ جُمُعَتِهِ الَّتِي قَبْلَهَا». 

Салмони Форсий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».
Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилишган. 

Абу Довуднинг лафзида: 
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасига туртмаса, кейин Аллоҳ унга битган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْأُوْلَى فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнгра биринчи вақтда борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек бўлади. Ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек бўлади. Ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@Yusuf_Said


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!   
      ЖУМА АЙЁМИНГИЗ 
  МУБОРАК БЎЛСИН!


АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
  Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил. Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
Омин!

@Yusuf_Said


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан!
Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан !

@Yusuf_Said


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
“АЛЛОҲ ТАОЛО УНИНГ ГУНОҲЛАРИНИ ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА БЎЛСА ҲАМ, КЕЧИРИБ ЮБОРАДИ….”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади », дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Анас родияллоҳу анҳудан, Ибн Сунний ривоятлари.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@Yusuf_Said


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
06-ДЕКАБРЬ (2024 М)
05-ЖУМОДУС СОНИЙ(1446 Ҳ)

"Омина" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод: 06:50
Пешин:  13:00
Аср:         15:15
Шом:       17:00
Хуфтон: 18:30

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 40 FARZ FARZAND TARBIYASI IBRATLI HIKOYALAR TO‘LIQ MA’RUZA




Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР

“Омина” жоме масжиди имом-хатиби Муҳиддинов Юсуф Саид домла

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳамма учун зарур ва мажбурийдир. Мазкур қоидалар шариатимиз таълимотларига ҳам тўғри келади. Демак мусулмонлар бу қоидаларга ҳаммадан кўра яхшироқ амал қилишлари керак.
Агар барчамиз ушбу йўл одобларига ва қоидаларига оғишмай амал қилсак, жуда катта ва савобли ишни амалга оширган бўламиз. Ҳаммамиз йўлларнинг моддий ва маънавий ободлиги, покизалиги, гўзаллиги учун ҳаракат қилайлик!

«Ижтимоий одоблар» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


𝗧𝗨𝗚𝗨𝗡 1-𝗤𝗜𝗦𝗠

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+YqhW-jV61ZVjZmMy


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТАҲОРАТДАН СЎНГ ОЁҒИМ ТЕРЛАМАСЛИГИ УЧУН КРЕМ СУРТСАМ (КРЕМ ИЛОН ЗАҲРИДАН ТАЙЁРЛАНГАН) БЎЛАДИМИ?

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
НАМОЗДА ХУШУЪНИНГ АҲАМИЯТИ

CАВОЛ:
Намозни хушуъ билан ўқиш керак, деган гапни кўп эшитамиз, шу масалани ёритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради.

Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир.

Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида хокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир. Қалбдаги Аллоҳдан қўрқув, ҳайбат, унинг азаматини тафаккур қилиш сабабли, аъзоларда ҳам сукунат пайдо бўлади.

Ёмонланадиган хушуъ ҳам бор. У – одамларга риёкорлик қилиб, сохта хушуънинг аломатларини зоҳир қилишдир.
Хушуъ ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар (Мўминун сураси, 1-2-оятлар).

Демак, нажот топувчи мўминлар намозларида хушуъ-хокисорлик билан турар эканлар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни хушуъ билан адо қилиш бандага жаннатни вожиб қилишини хабар бердилар:

وعن عقبة بن عامر قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : " مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ" . رواه مسلم

“Чиройли таҳорат қилиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва унда қалби-ю юзи билан (ибодатга) юзланган ҳар бир мусулмонга жаннат вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

“Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу “қалби ва юзи билан”, деган гапларида хузуъ ва хушуънинг барча навларини жамладилар. Чунки хузуъ аъзоларда бўлса, хушуъ қалбда бўлади. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзи”(“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобий разияллоҳу анҳумга руку ва саждани мукаммал қилишни буюрардилар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَقِيمُوا الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَوَاللَّهِ إِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ بَعْدِي وَرُبَّمَا قَالَ مِنْ بَعْدِ ظَهْرِي إِذَا رَكَعْتُمْ وَسَجَدْتُمْ

яъни: “Руку ва саждани комил қилинглар. Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларни руку ва сажда қилганингизда орқа томонимдан ҳам кўриб турибман” (Имом Бухорий ривояти).

“Жумҳур уламолар: “Орқа тарафдаги нарсаларни кўриш – ҳақиқий кўриш (яъни, Аллоҳ таоло томонидан ато қилинган мўжиза) бўлган”, дейдилар” (“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).

Улуғ тобеъинлардан бўлган Саид ибн Мусаййиб намозда соқолини ўйнаган кишини кўриб: “Бунинг қалби хушуъ қилган (қўрққан)ида эди, аъзолари ҳам тинчиган бўларди”, деган (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган).

Хушуъни пайдо бўлишига қуйидаги нарсалар ёрдам беради:
- Намозга эрта ҳаракат қилиш,
- Чиройли таҳорат қилиш,
- Чиройли кийимлар кийиш, хушбўйланиш,
- Масжидга азон айтилмасдан кириш,
- Фарз намозларидан аввал нафл намозлар ўқиш,
- Намоз бошланмасдан олдин қиёматдаги ҳолатларни тафаккур қилиш,
- Намозда ўқиладиган сура, оят, зикр ва тасбеҳларнинг маъносини билиш, намозда уларни тафаккур ва тадаббур қилиб ўқиш,
- Аллоҳ таоло уни кўриб турганини ҳис қилиш,
- Хушуъга ёрдам берадиган амалларни қилиш, (кўзни сажда жойига қаратиш, қўлни киндик остига қовуштириш, оёқлар орасини тўрт бармоқ қилиш ва ҳоказо),
- Хушуъни кеткизадиган ишларни қилмаслик, (намозда атрофга қараш, оёқни ҳаддан зиёд кериш, эснаш, қистаниб намоз ўқиш, шошилиб намоз ўқиш ва ҳоказо),
- Ўтган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларини ўрганиш.
Намозни хушуъ билан ўқимоқчи бўлган киши, намозни бошқа ҳамма нарсадан устун қўйсагина мақсадига эришади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
Қуръон мўжизалари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID


Forward from: САИД ЮСУФ ДОМЛА
05-ДЕКАБРЬ (2024 М)
04-ЖУМОДУС СОНИЙ(1446 Ҳ)

"Омина" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод: 06:50
Пешин:  13:00
Аср:         15:15
Шом:       17:00
Хуфтон: 18:30

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@YUSUF_SAID

20 last posts shown.