Forward from: Bosh prokuratura
Халқ дарди билан яшаш – энг олий вазифа
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб, ҳал этиш мақсадида Фарғона вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоиловнинг навбатдаги сайёр қабули Фарғона шаҳрида ташкил этилди.
Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ва бандлик, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва бошқа ижтимоий масалаларга доир фуқароларнинг 35 та мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 16 таси жойида ижобий ҳал этилди ва қўшимча ўрганиш вақт талаб этадиган 19 та мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Мисол учун, фуқаро Е.А.нинг ишга киришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, у мутахассислиги бўйича шаҳардаги умумтаълим мактабига ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилинди.
Шунингдек, фуқаро А.Ё.нинг ногирон отаси И.Ё.га ногиронлик аравача сўраб қилган мурожаати жойида қаноатлантирилиб, қабул давомида унга ногиронлик аравачаси топширилди.
Бундан ташқари, қабулда келиб тушган мурожаатлар асосида ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги инобатга олиниб, Жўйдам маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар М.Н. ва Х.Ю.ларнинг турар-жойлари таъмирлаб бериш чоралари кўрилади.
👉 @uzbprokuratura