Бугун вилоят Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармасида вилоят прокуратураси ҳамда Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги Коммунал таъминот маркази ДМ раҳбари билан вилоятдаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг “Менинг уйим” биллинг тизими бўйича ишловчи ҳодимларининг малакасини ошириш борасида семинар трединг ташкил этилди.
Семинарда бошқарув органлар раҳбарлари ва ходимлари “Менинг уйим” биллинг тизимидан самарали фойдаланиш, ҳисоб китоб ишларини юритиш масалалари юзасидан махсус билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишди.
Семинарда вилоят прокуратурасининг масъул ходими А.Э.Мирзоумаров сўзга чиқиб, бошқарув компаниялари ҳамда ходимларига кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг бошқарув компаниялари олдидаги мажбурий бадал маблағларидан бўлган дебитор қарздорликларни режа-графикга асосан ўз вақтида қисқартириш ҳамда ундирилган маблағларни кўп квартирали уйларга мақсадли сарфлаш, мутасадди идоралар ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигида дебитор қарздорликларини қисқартириш бўйича амалий ишларини ташкил этиш юзасидан зарурий топшириқларни беришиб, ушбу ишлар бугунги кунда долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Семинар якунида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi