Фарғона шаҳар прокурори Ш.О.Мавлонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.
Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан 2-сектор ҳудудидаги 41, 42, 44, 45, 48, 51, 55-мактабгача таълим муассасаларида ва 16, 29-сонли умумтаълим мактабларида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, таълим олувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi