Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғинда 7 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди.01-феврал куни соат 06:59да Фарғона шаҳар “Навоий” МФЙ, С.Темур кўчаси 39в уйнинг хонадонларидан бири ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғинга 3 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 07:02 да етиб бориб, соат 07:03 да ўраб олиниб, 07:05 да ёнғин батамом ўчирилди.
Содир бўлган ёнғинда юқори қаватлардаги қўшни хонадонларда нафас олишга яроқсиз ҳудудда қолиб кетган 7 нафар фуқаролар ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Обуна бўлинг👉 @Fargona24