ФУТБОЛ-ТАЙМ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sport


Ушбу канал орқали ўзбек футболи ҳақида янгиликлар ва асосан тарихий мавзулари ёритиб борилади.
Мозийга қараб иш тутиш ҳайрлидир. Кеча фойдаси теккан футболчи ва мураббийиларни бугун унутишимиз маъқул эмас.
https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sport
Statistics
Posts filter


Навбахор клубида охирги йилларда бир қатор муаммолар сурункали давом этмоқда.
Клубга профессионал, ўз ишининг устаси бўлган кадрларни жалб қилиш лозим. Бир вақтлар Навбахор мухлисларининг ташриф сони бўйича бошқа вилоятлар мухлисларига ўрнак бўлган клуб эди.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Навбаҳор U21 — Динамо U21 ўйини учун ПФЛ ўз расмийларини юбормайди ва мезбон клубга техник мағлубият ёзилади.

Манба:пфл расмий сайти.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Қизилқум, Хоразм, Навбаҳор, Динамо клублари U-21 жамоаси учун тақдим этган майдонлар ПФЛ томонидан ўйинлар учун қабул қилинмаган.

Манба:пфл расмий сайти

https://t.me/FUTBOLTAAYM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ньюкасл клуби учун янги буюртма асосида жиҳозланган автобус сотиб олинди. Ушбу автобус маркаси Vanhool компаниясига тегишли бўлиб, автобус маркаси TDX21 Altano, бу автобуснинг нархи 500 минг евро туради.Vanhool Altano автобуслари Бельгияда ишлаб чиқарилади.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Улуғбек Бақоев бизнеси



Футболчилик фаолиятида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида меҳмонда Эронга урган голи билан мухлислар ёдида қолган Улуғбек Бақоев спортдан ташқари бизнезда ҳам ўз ўрнига эга. Айни дамда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликка ўтган Бақоевнинг “Н****” ресторани фаолият олиб бораётганди. Аммо Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган ушбу ресторанда айни дамга келиб, қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб иш фаолиятида танаффус кузатилмоқда.

Манба:қалампир.уз сайти.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Сардор Рашидов бизнеси ҳақида.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси ва фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал-Жаиш”, “Ал-Жазира”, “Локомотив”, “Насонал”, “Қатар СК”, “Пахтакор”, “Ал-Қувайт”, “Умм Салал”, “Дубай Сити”, “Навбаҳор” каби клубларда тўп тепган Сардор Рашидов ҳам бизнес соҳасида бир қанча ютуқларга эришди. Жиззах шаҳрида “С*” тренажёр зали, “С***” спорт озуқалари онлайн дўкони Сардор Рашидовга тегишли ҳисобланади. Шунингдек, футболчи БААда ўзига тегишли бўлган виллани ижарага бериб, йилига 200 минг доллар фойда кўради.

Манба: қалампир.уз сайти.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Жалолиддин Машарипов бизнеси ҳақида.


Саудиянинг “Ал-Наср” клубида бироз муддат жаҳон футбол юлдузи Криштиану Роналду билан бирга тўп тепган Жалолиддин Машарипов ҳам юқорида санаб ўтган жамоадошлари каби бизнесда ҳам ўз ўрнига эга. “М*”, “Х*” кафетеряси, “Ж*” телефон ва аксессуарлар дўкони, “Ж***” қурилиш компанияси кабилар Машариповга тегишли. Футболчининг энг йирик бизнесларидан бири айнан қурилиш компанияси ҳисобланади ва ушбу компания томонидан 2023 йилдан тураржой мажмуалари қурилиши бошланган. Айни дамга келиб, мазкур уй калитлари ўз эгаларига топширилмоқда. Машариповнинг яна бир бизнеси бу оддий қилиб айтганда дача. Ушбу дача Тошкент вилоятида жойлашган ва “Оқ уй” деб номланган. Ушбу дача Машариповга қуриб битишини ҳисобга олиб, умумий 400 минг долларга тушган. Футболчи у ерда оиласи билан таътилга чиққанида келиб дам олиб кетади. Бундан ташқари, дачани ижарага бериб, ҳар мавсум 30 минг доллардан фойда қилади.

Манба: қалампир.уз сайти


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Санжар Турсунов бизнеси ҳақида.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси ва “Иртиш”, “Волга НН”, “Aлания”, “Локомотив”, “Оренбург”, “Ворскла”, “Умм Салал”, “Aл-Хартия”, “Тежон”, “Бунёдкор”, ОКМК клубларида фаолият олиб борган Санжар Турсунов ҳам бизнес соҳасига бегона эмас. Футболчи дастлаб Москва шаҳрида “Л” барини очган. Кейинроқ ушбу бизнесни Тошкентда ҳам давом эттиради. 2021 йилнинг 23 сентябрида “Л” Лабзакда фаолиятини бошлайди.

Манба: qalampir.uz сайти.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Отабек Шукуровнинг бизнеси ҳақида.


Футболчилик фаолияти давомида “Машъал”, “Бунёдкор”, “Шаржа”, “Фотиҳ Карагумрюк”, “Aл-Файҳа” клубларида тўп тепган ўйинчи спортдан ташқари бизнес юритиш билан ҳам шуғулланади. Қарши шаҳрида жойлашган “Ш” савдо комплекси, Туркияда ишлаб чиқариладиган, аммо Ўзбекистонда ҳам кўплаб харидорларга эга “Г” мохито ичимлиги, Қашқадарё вилояти марказида “Ч” болалар боғчаси кабилар Отабек Шукуровга қарашли. Отабек Шукуровнинг йирик бизнесларидан бири “Ш***” савдо комплекси 2021 йил 22 феврал куни ишга тушган. Ушбу савдо мажмуаси Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жойлашган ва мажмуа маиший электроник техника, мебел, спорт зал, озиқ-овқат дўконларини ўз ичига олади.


Манба: Qalampir.uz сайти


https://t.me/FUTBOLTAAYM


ФИФА футбол қоидаларига 4 та ўзгартириш киритмоқчи.  
1-март куни Шотландиянинг Глазго шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФA) ва Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (ИФAБ) йиғилиши бўлиб ўтади. Кун тартибига 2025 йилнинг июлида кучга кириши мумкин бўлган тўртта янги қоидани амалга ошириш масаласи кўриб чиқилади.
Биринчи мумкин бўлган ўзгариш янги офсайд қоидалари бўйича "Венгер қонуни" бўлиши мумкин. Бу ғоя 2021 йилда Aрсен Венгер томонидан таклиф қилинган ва ўзгаришлар 2024/2025 йилги мавсумда кучга кириши мумкин. Қоиданинг мазмуни шундан иборатки, агар ўйинчининг бутун танаси охирги ҳимоячининг орқасида бўлсагина офсайд ҳолатида деб ҳисобланади. Бу шуни англатадики, бир неча миллиметрлик оғишлар энди жарима зарбасини белгилаш учун асосли сабаб бўлмайди.
Иккинчи ташаббус - ҳакам ва мухлислар ўртасидаги мулоқот. Ғоя шундан иборатки, ўйин давомида ҳакам қабул қилинган қарорларни микрофон ёрдамида бутун стадионга эълон қилади. Шунга ўхшаш тажриба 2024 йилги Олимпия ўйинлари ва 2023 йилги ФИФA аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аллақачон синовдан ўтган.

Учинчи таклиф - хоккей ва баскетболда бўлгани каби, мураббий чақирувини жорий етиш. Ҳар бир жамоанинг мураббийи қоидабузарликни аниқлаш ёки ҳакам қарорига эътироз билдириш учун видеотакрорни талаб қилишга ҳақли.
Кўриб чиқилаётган тўртинчи таклиф-секундомерни тўхтатишни жорий этиш. Aсосий мақсад - ҳақиқий ўйин вақтига эътибор қаратиш. Ушбу амалиёт, масалан, хоккей ва баскетбол ўйинларида ҳам мавжуд.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Ўтган мавсум Андижон клубида фаолият юритган Абинур Нуримбетов Қозоғистоннинг Турон клуби сафига ўтди.

https://t.me/FUTBOLTAAYM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Марҳум футболчимиз Низом Нортожиевни эслатадиган кино ролик.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Бугун футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатида Ал-Риёд ва Ал-Фейха баҳси бўлиб ўтди. Хисоб очилмаган бу уйинда ҳамюртимиз Отабек Шукуров майдонда тўлиқ харакат қилиб, унинг майдондаги харакатлари 7,3 баллга лойиқ кўрилди. Шукуров фаолият юритаётган Ал-Файха клуби 18 та жамоа орасида 22-тур холатига кўра 14-ўринни эгаллаб турибди.
Отабек Шукуров ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида жамоаси таркибида 17 марта майдонга тушган ва шундан 16 та уйинда тўлиқ 90 минут харакат қилган.

https://t.me/FUTBOLTAAYM


“Klub sifatida bizning ikkita asosiy ustuvor vazifamiz – muxlislarimiz uchun maydonda muvaffaqiyat qozonish va jihozlarimizni yaxshilash. Agar biz doimiy ravishda pul yo'qotadigan bo'lsak, biz bu maqsadlarga sarmoya kirita olmaymiz."


Omar Berrada, "Manchester Yunayted" bosh direktori


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Супер лига клублари учун трансфер ойнаси ёпилди. Ким нимага улгурган бўлса улгуриб қолди. Улгурмагани ёзга қолди.
Супер лига клублари сафига қўшилмаган футболчилар энди маълум муддат ўз фаолиятини про лигада давом эттиради.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Футболнинг фидойилари.

Футболда шундай инсонлар борки. Улар катта хажмдаги ишларни бажаради аммо кўзга ташлаймайди. Уларнинг меҳнати ҳамма билади аммо ҳеч қаерда ёритилмайди, ҳеч ким улар ҳақида ҳеч нима ёзмайди.
Биз шундай инсонлар ҳақида туркум мақолалар ёзиб борамиз. Бундай мақолалар кўпчиликга балки қизиқ эмасдир аммо уларни меҳнатига кўз юмиш яхши иш эмас.
Сиз истиқомат қиладиган худудда ҳам футболнинг фидойилари борми? Бор бўлса бизга ёзинглар. Уларни меҳнатини оммалаштирамиз.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Абдуқодирни трансфер суммасини Манчестер Сити бир пастда тўлаб берган бўлса керак деб мухлислар уйлашади. Аслида эса ҳали Сити Хусановнинг трансфери бўйича ҳеч кимга бир сўм ҳам тўламаган. Трансфер бўйича тўлаши керак бўлган тўловларни шайхлар клуби 3 йил давомида бўлиб,бўлиб тўлаб боради.
Қайсидир бир футболчи ўзга клубга қанчадир суммага трансфер қилинди дегани ўша пулни футболчини харид қилган клуб қисқа муддатда мисол учун бир неча кун ичида тўлаб берди дегани эмас.
Трансфер суммаси қанча катта бўлса тўланадиган пулни тўлаш муддати ҳам шунга яраша узоқроқ бўлади.



https://t.me/FUTBOLTAAYM


Ишқилиб бу мавсум клубларимиз хориждан дурустроқ футболчилар харид қилган бўлсинда. Эртадан бошлаб клубларимиз сафига келган хорижлик футболчиларни фаолиятини ўрганиб, тахлил қиламиз. Чемпионат давомида эса ўша футболчиларни майдондаги ҳаракатларини томоша қилиб бахо берамиз.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Сўғдиёна клубида фотограф иш бошлади.
Хозирги кунда супер лигамизни аксарият клубларида матбуот котиби фотограф ва видеооператор вазифасини хам бажараётган пайтда Бу яхши янгилик.
Супер лигадаги айрим клубларнинг на фотокамераси бор на видеокамераси бор. Уйин пайти бир илож қилиб фото ва видеокамерачиларни топиб келади.


https://t.me/FUTBOLTAAYM


Лука Модрич  Реалда хохлаганича футболчилик фаолиятини юритиши мумкин дея интервьюларини бирида таъкидлаб ўтди Анчелотти. Лука Модрич 2012 йилдан бери қироллик клуби бўлган Реал таркибида тўп суриб келмоқда. Ортда қолган йиллар давомида у 6 марта Европа чемпионлар лигаси чемпиони бўлди. Бир клуб сафида 6 марта Европадек қитъа чемпионлар лигасида чемпион бўлиш хавас қиладиган натижая! Лука мана шундай хавас қиладиган даражадаги футболчи. Миллий терма жамоа сафида у 2018 йилги жахон чемпионати кумуш медал совриндори, 2022 йилги жахон чемпионати бронза медали совриндори. Бошқа совринларни ёзиб ўтирмадим сабаби Реал мухлислари ва Модрични фаолятига бефарқ бўлмаган мухлислар уни шахсий рекордларини яхши билади. Бежизга Реал унга йилига 10.42 миллион евро маош тўламайди.


https://t.me/FUTBOLTAAYM

20 last posts shown.