Forward from: Dori-Darmon AK
#2024_сарҳисоб
Қонунчилик. Апрель
22.04.2024 йил. Вазирлар Маҳкамасининг “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 225-сон қарори қабул қилинди.
Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади:
➡️ тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;
➡️ “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;
➡️ донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш.
Қон плазмаси асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ҳар бир партия учун аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилгандан сўнг уларнинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa