* * *
Кимни севар эдинг ўша пайтлар,
Сени мен ахтариб юрган йилларда.
Кимларга аталган ўқиб байтлар,
Гулдаста олардинг қайси қўллардан?
Кимлар эди сенга туну-кун ҳамроҳ,
Кимлар эшитарди кулгуларингни?!
Мен қанча ёнишим билолмайсан, ооооҳ,
Қизғаниб ҳуууув ўша туйғуларингни!
Кимлар изларинга бўларди махтал,
Кимлар бўйларингдан узолмасди кўз?
Жоним қийнайверар бир қотил савол?
Кимнинг бўсасига тутар эдинг юз?!
Кимнинг ҳаёллари этиб паришон,
Сўзлар сўзларингни унутар эдинг.
Ошиғинг бормиди мендек нотовон
Сен ҳам биронтани жим севганмидинг?
Қандай яшар эдинг менсиз, бахтиёр,
Йўлинга туташиб кимнинг йўллари.
Топмоқлик ахдига бўлиб вафодор,
Сени мен ахтариб юрган йиллари...
28.01.2021.
Малика Тавфиқ
@FERUZABONU347
Кимни севар эдинг ўша пайтлар,
Сени мен ахтариб юрган йилларда.
Кимларга аталган ўқиб байтлар,
Гулдаста олардинг қайси қўллардан?
Кимлар эди сенга туну-кун ҳамроҳ,
Кимлар эшитарди кулгуларингни?!
Мен қанча ёнишим билолмайсан, ооооҳ,
Қизғаниб ҳуууув ўша туйғуларингни!
Кимлар изларинга бўларди махтал,
Кимлар бўйларингдан узолмасди кўз?
Жоним қийнайверар бир қотил савол?
Кимнинг бўсасига тутар эдинг юз?!
Кимнинг ҳаёллари этиб паришон,
Сўзлар сўзларингни унутар эдинг.
Ошиғинг бормиди мендек нотовон
Сен ҳам биронтани жим севганмидинг?
Қандай яшар эдинг менсиз, бахтиёр,
Йўлинга туташиб кимнинг йўллари.
Топмоқлик ахдига бўлиб вафодор,
Сени мен ахтариб юрган йиллари...
28.01.2021.
Малика Тавфиқ
@FERUZABONU347