Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
06.06.2018 02:17
29 Mar, 09:41 (175 days ago)
БУЮК ИМТИҲОН

Носиржон ЖЎРАЕВ, шоир
Бу енгил ҳавода учар оғир дард,
Ҳар ютум нафасда хавотир энди.
Худо бандасига қўйди нозик шарт:
Қўлингдан келгани дуодир энди.

Бу гал баҳор қиммат тутди сирларни –
Ўриклар гуллаган бу мавсумларни.
Биз қадрин билмаган табассумларни
Ниқобга яширмоқ раводир энди.

Дунёга тож эдинг, Инсони шариф,
Тожга муҳтожмидинг, Инсони шариф.
Бошинг – иситмада ёнган Ер шари,
Тожнинг ҳар зарраси балодир энди.

Мен кеча қўлимни узатган одам,
Қўлим писанд этмай кузатган одам,
Ўзи билмай умрим узайтган одам,
Сенга қўл узатмоқ хатодир энди.

Кимсасиз кўчалар, бўм-бўш боғларда
Аччиқ бир ҳақиқат кезар оҳлардай:
Болалар яйраши керак чоғларда
Кўргани ҳадикли дунёдир энди.

Худо синабдими – демак, эслабди,
Ўзининг қудратин такрор эслатди.
Синов шамоллари бекор эсмабди,
Имтиҳон – ҳар кимга баҳодир энди.

Сен – не имтиҳондан омон ўтган халқ,
Бошидан не яхши-ёмон ўтган халқ,
Қонингдан қонимга имон ўтган, халқ,
Бир-бировга меҳринг шифодир энди.

@Jurnalist04