Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
06.06.2018 02:17
27 Mar, 12:09 (110 days ago)
“МАДАД СИЗГА ҲУҚУҚИЙ КЎМАК БЕРАДИ”

Муассасанинг асосий мақсади аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

“Мадад”нинг асосий вазифалари:

биринчидан, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади;

иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни жалб этади;

учинчидан, фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб боради. Таҳлил натижаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга татбиқ этади;

бешинчидан, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритади ва янгилаб боради.

Муассасанинг Наманган шаҳар, Наманган, Чуст, Поп, Тўрақўрғон ва Янгиқўрғон туманларида ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб фуқароларга Давлат хизматлари маркази биноларида қўйидаги масалалар бўйича ;
- Ижтимоий ҳимоя (пенсия, нафақа ва моддий ёрдам)
- Оилавий муносабатлар
- Меҳнат муносабатлари
- Соғлиқни сақлаш
- Уй жой ва комунал масалалари
- Ер ва қишлоқ хўжалиги масалалари
- Фуқаролик масалалари
- Суд-хуқуқ масаласида
-Тадбиркорлик
- Истеъмолчи хуқуқи
- Бошқа масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб хизмат кўрсатади.

Акрамжон УСМАНОВ,
“Мадад” НТТ Янгиқурғон туман
ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош
мутахассиси.


@Dunyovadavr