Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
06.06.2018 02:17
17 Mar, 15:10 (120 days ago)
Ўзбекистонда коронавирус туфайли бозор ва дўконларда кузатилган талотўп, бу жараёнда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаб кетгани, пойтахтдан вилоятларга йўлкира икки-уч баравар ошгани Рамазон ойида кузатиладиган ачинарли ҳолатни эслатади.

Барча мусулмон давлатларида шу шарафли ой муносабати билан арзончилик бўлиб, эҳсон ва ҳадялар улашиладиган ғанимат дамларда бизда саҳарлик ва ифторлик дастурхонига қўйиладиган ноз-неъмат, масаллиқлар нархи кўтарилади. Нон, қаймоқ, мева-чева, ичимликлар қимматлайди, гурунч нархи тўсатдан ошиб қолади.

Сотувчилардан “кеча бундан анча паст нархда сотаётган эдингиз, нега ошди?” деб сўрасангиз, уялмай “йилда бир мавсум, фойдаланиб қолайлик” деб энсангизни қотиради. Сотаётганини оғриниб, иложсизликдан олаётганингиз парвойига ҳам келмайди. “Баракасини берсин!” деб ҳам қўяди.

Назаримда, миллатнинг жипслашуви ва бирдамлиги, оломон эмас, халқ эканлиги коронавирус таҳдиди каби синов пайтларида билинади. Ваҳима ва саросимадан фойдаланиб “соққа” ишлаб олишга уриниш эса ўрислардаги “пир во время чумы” деган иборани эслатади.

Айтмоқчи, янги вирус энг кўп юқадиган воситалардан бири пул купюралари экан...

Азизбек Абдувалиев, журналист ва колумнист.