Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
06.06.2018 02:17
16 Mar, 12:56 (111 days ago)
НАРХ-НАВОЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КУЗАТУВИГА ОЛИНДИ.

Барчангизга маълум ҳукуматимиз томонидан коронавирус хавфи сабабли Республикамизда карантин элон қилинди. Мазкур ҳолатда фуқароларимиздан саросимига тушмасдан, тиббиёт ходимлари томонидан берилган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш чораларини кўришларини сўраймиз.

Ҳукуматимиз томонидан мазкур ҳолатда айрим ноинсоф тадбиркорларнинг нарх-навони асоссиз оширишига йўл қўймаслик бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитасига тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан топшириқ берилди.

Республикамизда озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган, бу бўйича ҳеч қандай саросимига ўрин йўқ.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан барча туман, шахарларда нарх-наволарни кузатиб борувчи жамоатчилик ишчи гуруҳларишакллантирилиб, мазкур ишчи гуруҳларга Федерациянинг 600 нафардан ортиқ ходими жалб қилинди.

https://t.me/Istemol_uz_Namangan