Дарё бўйида бир аёл яшарди. У икки катта кўзаларини елкасига осиб ҳар куни дарёдан сув таширди. Кўзалардан бири бутун, бири ёрилган-тешик эди. Шу сабабдан ёрилган кўзадаги сув томиб-томиб,уйга қайтгунча ярим бўлиб қоларди.
Бутун кўза ўз ишидан жуда фахрланар,ёрилган кўза эса ўз камчилигидан уялиб,ўзини бефойда ҳис қиларди.Ниҳоят, икки йил ўтиб, ёрилган кўза аёлга:
– Мен ёриқларимдан уяламан. Уйга келгунча сувнинг ярми бекорга тўкилиб кетяпти– деди.
Аёл кулиб жавоб берди:
– Йўлингда сен томонда гуллар ўсаётганини кўрдингми? Ҳар куни дарёдан уйга қайтаётганимда, ёриқларингдан томчилаган сув уларни суғоради. Агар сен бутун бўлганингда, шунча гуллар булмасди
Бу гапларни эшитган ёриқ кўзанинг кайфияти кўтарилди. У бекорга ўзини айблаб яшаганини,бахт улашганини тушуниб етди.
Ҳар биримизнинг ўзига хос жиҳатларимиз бор. Айнан ана шундай ўзига хослик бизни бошқалардан ажратиб, ҳаётиимизга ўзгача мазмун бериб туради. «ёриқлар»ни борича қабул қилиб, ҳар кунингиздан завқланинг.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva