Dilrabo KURYAZOVA MATBUOT KOTIBI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси матбуот котиби

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларидаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда сайёр учрашувлар ўтказилди.

Унда асосий эътибор соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатишга қаратилди.

Мазкур тадбирларда Инспекция ходимлари ҳамда корхона вакиллари иштирокида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми тўғрисида ахборот берувчи электрон ҳисоблагичлар белгиланган тартибда муҳрланди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда рақамли технология, GPS ахборот тизимлари ҳамда интеграциялашувдан фойдаланишнинг ижобий устунликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбаки алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уни муомалага киритиш қонун билан таъқиқланади.

Шу боис, қалбаки, акциз маркасиз ёки қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки муомалага киритилишини олдини олишда барча юртдошларимизни фаолликка чақирамиз.

Зеро, инсон ҳаёти ва саломатлигимиз энг муҳим масала!

@DilraboKuryazova






Қонуний ишлаган барака топади - Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи Ўткиржон Қобилов

"Ҳуқуқ" интерфаол юридик газетаси, 16.01.2025 й., №03

Манба: "Ҳуқуқ" нашри
https://huquq.uz/sunggi-yangiliklar/


Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокуратурада 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари, жамоатчилик кенгаши раиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ватан ҳимоячилари куни билан барчани қутлади.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди, очиқлик ва адолатга асосланган, эл - юрт манфаатига хизмат қиладиган, ўз мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга тизим сифатида шаклланди.

Энг муҳими, кўплаб ходимлар ўзларининг фидокорона меҳнати, маҳорати, салоҳияти, бурчига, эл – юртга садоқати билан прокуратура органлари тажриба мактаби тарихини янги саҳифалар билан бойитмоқда.

Бугун давлат мукофотларига сазовор бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳам ана шундай шарафли йўлдадирлар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сана муносабати билан қабул қилинган Фармонига асосан прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 3 нафари "Мардлик", 2 нафари "Содиқ хизматлари учун" ва 2 нафари "Шуҳрат" медали билан мукофотлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишга оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

@DilraboKuryazova


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алкоголь ва тамаки бозори тартибга солинмоқда

@DilraboKuryazova

9 last posts shown.