Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Y.P.” МЧЖ раҳбари Ш.Р. “Рабатак” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дўкондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 79,8 млн сўмлик жами 1 810 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Халқобод” МФЙ ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатсиз озиқ-овқат дўкони ташкил этган фуқаро Б.Р. фуқаро У.Б.га 1 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 9 турдаги 147 дона қалбаки акциз маркали алкоголь, 28 литр спирт ва 381 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz