ДХХ: Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушландиЙўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “
Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни
50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг
168 ва
211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📨 @Denov_Yangiliklari_666