Daftar bitiklari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


@mushtiparim 🎧
📖 Кўнгил сатрларида акс этган қалб сўзлари. Бизнинг саҳифамизда!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


1. Aптекада сотилган дорилар нима сабабдан қайтариб олинмайди?
2. Нега ҳамма дорихонада нархлар хар ҳил?
3. Телеканаллардаги дорилар рекламасини ким назорат қилади?


Шу ва бошқа бир қанча долзарб саволларга жавоб олишни истасангиз унда телеграм каналидаги FARMHUQUQ каналига обуна бўлинг!

Ҳуқуқингизни ва ҳаққингизни талаб қилишни ўрганинг ва каналга уланинг 👇🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTaFCXFWPVL42mV1g




​​#суръатдантаъсирланиб
#миттиҳақиқатлар

"— Men ko'zimni ochgan tong, yonimdagi quvnoq, jajji yurakka ko'zim tushdi–yu, uning ko'zlarida shodlik ko'rishni ixtiyor etib, unga jajji baxt hadya etmoqlikni istadim...Oradan kunlar o'tib, shodon qalb egasi ko'rgan go'zallikni men ham ko'rishni, uning qo'lidan tutgancha, u izlagan hayotga eltishni istadim. Kun keldi...Men unga baxt hadya etdim, u esa menga "Mazmunli hayot"...xuddi ertaklardagidek. Hassaga tayanganim holatida ham, uning ma'noli nigohiga to'ymadim...Mendagi muhabbat, bamisoli bir daraxt singari o'sib boraverdi. Bugun esa, sensizlikda hatto u ham quriy boshladi — bir bor qayta diydor istab..."–dedi–yu, iltijo bilan u ham ko'zlarini yumdi va buni qarang–ki, qaytib uyg'onmadi...
Qalbdan chiqqan samimiy nido, ushalgan bo'lsa ne ajab?! Axir bu qalb xohishini birgina yurak emas, butun boshli daraxt ko'tara olmay, barcha yaproqlarini ularning huzuriga eltmoqlikni istadi–ku...

MαԃιɳαιMυɳαʋʋαɾα 🌺


Оптимист ва пессимист

Оилада эгизаклар вояга етарди. Улардан бири жуда оптимист эди. «Ҳаммаси яхшиликка бўлади», дейишни канда қилмас, бирор нарсадан норози бўлмасди. Иккинчи бола пессимист бўлиб, ҳеч нарса уни хурсанд қилолмасди. Эгизакларнинг икки хил ҳолатидан хавотирланган ота-онаси уларни руҳшуносга олиб борибди.
Болаларнинг дунёқарашини ўрганган руҳшунос шундай дебди:
— Уларнинг туғилган кунида бир режа уюштиринг. Иккисига аталган совғани алоҳида-алоҳида топширинг. Пессимист болага энг яхши туҳфани, оптимист эса жирканч бир нарса совға қилинг. Балки шунда уларнинг феъл-атворида ўзгариш юз берар…
Ота-она маслаҳатга амал қилиб, туғилган кунни интиқ кутишибди. Ўша кун келгач эса иккисини алоҳида хонага чақириб, совға солинган қутиларни узатишибди. Сўнг эса…
— Бу компьютернинг ранги менга ёқмади, — дебди пессимист бола. — Аниқ биламанки, кўпга етмай бузилади. ­Ўйинлари ҳам йўқ экан… Эгизагим ҳойнаҳой мендан яхшироқ совға олган бўлса керак-а?!
Шу пайт оптимист боланинг хонасидан қаҳ-қаҳа эшитилибди:
— Қандай яхши! Тезак тўла қути! Демак, қаердадир тулпорим ҳам бор!

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
таржимаси


​​Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ

Ётишим шохона, ўрним хўп юмшоқ,
Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин шу ҳолда, бироқ,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Бир хил кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У, фақат, кўнгайдир оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Кўтариб келурлар босиб хилхонам,
Мозор энди – уйим, лаҳаддир хонам,
Салом, умидворим, марҳумам онам...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Товланиб, этурсан кўпни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан, рўё
Тинч қўйгин мени, эй, маккора дунё!
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Орзулар дер: – Ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, тўқсон, юздан ошарсан.
Дейман: – Хўш, ундан сўнг қайга борарсан?..
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Сарҳисоб айладим босган ҳар йўлим,
Афсус-надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Сарвар МИРЗО

@mushtiparim 🎧

📖 Кўнгил сатрларида акс этган қалб сўзлари. Бизнинг саҳифамизда!


Баъзан ухлаш олдидан уйқум келмаса, қулоқчинларни тақиб телефонимда маюс ва сокин айтилган монолог, аудиошеърларни тинглаб ухлайман.

Сиздаям шунақами? Унда ушбу каналга обуна бўлинг! Тўғриси асло афсусланмайсиз! 👇🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6xp8DafuWnbfTfZw


Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар:

Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди. Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган авлод булиб улгайсин.

#mehrobuz


Forward from: Mushtiparim 🕊
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Onalarimiz bu dunyodan o'tib ketsada, biz farzandini o'ylarkan... Olloh marhuma barcha onalarni ohiratlarini obod qilsin, hayotlarini esa baxtimizga umrlarini ziyoda, salomatliklarini bardavom aylasin.

@mushtiparim | Ibratli hikoya | #Tarqating

Kanalga ulanish 👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtTVNIbhYAEpDTF8g


Ужбнинг таърифи

Айтиладики: "Ужб – киши ўзининг амаллари ва сифатлари билан мақтанишидир".
*
Имом Ғаззолий ужб ҳақида: “Аллоҳ таоло Каломида марҳамат қилади:
“Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми?
Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин”.
Яъни инсон ўз амалига ажабланишни бошлаши билан залолатга кетади”.
*

Оиша онамиздан: “Инсон қачон гуноҳ ишлашни бошлайди?”, деб сўрашди. “Қачонки ўзини муҳсин (фақат яхши амалларни бажарувчи) деб ўйлашни бошлаши билан”, деб жавоб бердилар.
***
“Ужб деб аслида банда Аллоҳни таниб, сўнг Унга осийлик қилишига айтилади”.
(Яъни неъматлар соҳиби ўзи эмаслигини била туриб, қўлидаги нарсалар билан мақтанган кишининг ҳаракатига ужб дейилади).

Фузайл ибн Иёз



📖 Кўнгил сатрларида акс этган қалб сўзлари. Бизнинг саҳифамизда!


Тарихда тилга кириб гапирган тўртта гўдак

Онанинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди.....

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади, “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мени Исрога чиқарилган кечада менга бир жуда ширин ҳид келди, “Эй Жибриил, бу ширин ҳид нима?” деб сўрадим, Жибриил “Бу Фиръавннинг фарзандларини сочини таровчи аёлнинг жаннатдаги ҳиди” деб жавоб берди. Мен “У аёл қандай аёл эди?” деб сўрадим. Жибриил аёлнинг қиссасини айтиб берди:

Бу аёл Фиръавн саройида унинг қизларидан бирини сочини тараб ўтирган вақтида қўлидан соч тарайдиган тароғи тушиб кетди ва тароқни олиш учун энгашиб, олишда “Бисмиллаҳ” деб олди. Шунда Фиръавннинг қизи:
- Отамни айтяпсизми?, - деб сўради. Аёл:
- Йўқ, Мени, сени ва отангни ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни айтяпман, - деди. Қиз:
- Буни отамга бориб айтаман, - деди. Аёл:
- Айтавер, - деди. Қиз бориб отасига айтди ва Фиръавн у аёлни олдига олиб келишларини буюрди. Аёл келтирилганидан кейин, Фиръавн аёлга:
- Эй фалончи, сени мендан бошқа ҳам Роббинг борми? - деб сўради. Аёл:
- Ҳа, мени ва сени ҳам Роббинг бўлган Аллоҳ бор, - деди. Фиръавн ёғ қайнатиладиган мисдан катта қозон ясашни буюрди, бас, ясаб тайёрлашди. Қозон тайёр бўлгач, Фиръавн қозонга ёқ солиб қайнатишни буюрди ва қайнагандан кейин, аёлни олиб, унинг ўзини ва болаларини ҳам бирма бир қозонга ташлашни буюрди. Шунда у аёл Фиръавнга:
- Мени сендан бир илтимосим бор, - деди. Фиръавн:
- Бизда нима ҳожатинг бор,- деди. Аёл:
- Бизни ўлдирганингдан кейин, менинг ва болаларимнинг суякларини тўплаб, бирон матога ўраб, бирон ерга кўминглар.
Фиръавн:
- Бу бизни устимиздаги сенинг ҳаққингдир (яъни шундай қиламиз)” деди.
Фиръавн аёлнинг фарзандларини биринчи бўлиб қозонга ташлашни буюрди ва аёлнинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди. Эмизикли гўдакка етганда аёл худди ўзини сал орқага олгандек бўлди, шунда эмизикли гўдак бола тилга кириб:
- Эй онажон, ўзингизни қўлга олинг, дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ, - деди. Аёл ўзини қўлга олди ва жасорат билан олдинга ташланди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтади: “Тарихда тўртта гўдак тилга кириб гапирган, улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайж соҳиби, Юсуфга гувоҳлик берган бола ва Фиръавн қизларига қаровчи хизматкор аёлнинг боласи”.

@Daftar_bitiklari


Аллоҳ кўриб турибди

 

Нофеъ айтади: Ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Мадинанинг баъзи ноҳияларига чиқдим. У киши билан дўстлари ҳам бор эди. Бир жойда дастурхон ёзишган чоғда бир чўпон ўтиб қолди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу унга:
- Эй чўпон, кел дастурхонимизга марҳамат, - деди.

Чўпон:
- Рўзадорман, - деди.

- Мана шундайин иссиқ кунда-я? Сен тоғда ҳам қўй боқиб, ҳам рўза тутганмисан?

- Бўш кунларимни солиҳ амалсиз ўтказмайман.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу бу гапдан таажубланиб деди:
- Сенда сотиладиган бирон бир қўй борми? Биз уни сотиб олиб, сени ифтор қилишинг учун ундан ўзингга берсак ва пулини ҳам тўласак?

- Буни иложи йўқ. Мен қулман. Қўйлар меники эмас, хўжайинимники.

Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу чўпонни синаш учун шундай деди:
- Хўжайининг сендан қўйни сўраса, бўри еб кетди десанг бўлмайдими?

Чўпон:
- Аллоҳ-чи? Аллоҳ кўриб турибди-ку?!, - деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу бу таклифни яна айтар, у эса:
- Аллоҳ-чи? Аллоҳ кўриб турибди-ку?!, - дер эди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Мадинага қайтгач, ўша чўпон эгасини топдириб, ундан ҳам чўпонни, ҳам қўйларини сотиб олди. Сўнгра, чўпонни озод қилиб, қўйларни унга ҳадя қилди.

Бу улкан саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга тобеъликда бошқалардан ўзиб кетган, у зотнинг алоҳида тавсияларини олган кимса бўлади.

Тақвода умматга зарбулмасал бўлган ушбу саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудек зот чўпон кимса қилмишидан ажабланиб, таъсирланди. Ҳаттоки, у киши ўша чопонни озод қилиб, қўйларидан ўзига ҳадялар қилди. Буни сабаби эса Ҳақ таолодан бўлган қўрқув ва тақво эди.
Аллоҳ таоло тақво қилиб, Ўзидан хавфда бўлган кимсани даражотини улуғ, мушкилотларини осон ва икки дунёсини саодатли қилади.

Зотан, У Зот фазли буюк, раҳмати чексиз Зотдир!

"Аллоҳ", деб йиғлаган кўзни, "Роббим", дея кўтарилган қўлни, "Парвардигорим", дея сажда қилган бошни умидсиз қилмайди!

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

@Daftar_bitiklari


#Ҳикмат

Одам боласига ажабланаман: Молнинг барчасини тўплайди. Кейин барчасини дунёда қолдириб кетади. Кейин охиратда барчаси учун ҳисобга тортилади.

@Daftar_bitiklari


​​Azizlar youtube borasidagi so'rovnoma bejizga emas edi. 2013 yilda ochilgan va hozirgacha "huvillab" yotgan kanalimni yurg'izish borasida o'ylab ko'rdim. To'g'ri bizda vpnsiz kirib bo'lmasligi va internet traffik (tezlik) borasida muammolar bor, lekin umid qilamanki youtube kiradigan mushtariylarimiz bo'lsa bizni ijodimizni ushbu ijtimoiy tarmoqda ham kuzatuvchilar topiladi.

Marahamat obuna bo'ling 👇🏻

https://www.youtube.com/channel/UCzg8KnBBZPkYDRkca-kzpIg


📢 So'rovnoma: Aziz mushtariylar orangizda youtbega kiradiganlar bormi?


Сомалилик бир аёл Британияда яшар, нихоятда камбағал эди. Унинг кичкина оиласи бор эди. У қийналиб қолиб ёрдам сўраб радиостанцияга телефон қилди. У эшиттиришни Британиялик бир мулхид (атеист) хам эшитиб ўтирган эди. У муслимани масхара қилмоқчи бўлиб унинг манзилини аниқлади. Сўнгра котибасидан у-бу егулик нарса харид қилиб бериб юбораётиб тайинлади: "Агар овқатни ким берганлигини сўраса, шайтон бериб юборди", дегин".
Котиба муслима аёлнинг манзилига борди. Муслима нихоятда хурсанд бўлди. Кичкина кулбасига овқатларни олиб кира бошлади.
Котиба: " Бу овқатларни ким бериб юборганини сўрамайсизми?", деди.
Муслима: "Йўқ, бу билан менинг ишим йўқ. Агар Аллох хохласа шайтонни хам хизматкор қилаверади", деди.
Бу оддий муслима аёлнинг исми Фотима эди. У унга ёрдам жўнатган Британиялик атеист мутафаккир олим Тимоти Винтернинг мусулмон бўлишига сабаб бўлди. У ўз исмини Абдулхаким Мурод деб ўзгартирди.

✍🏻 Абдулқодир Полвонов

@daftar_bitiklari | @Fm908


Нафақа дафтарчасини вароқлаб, унда,

«ОРЗУЛАРИМ» ни топдим:

ИШГА КИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга эришдим. Ишли бўлдим. Энди ғамим уйланиш бўлди...

УЙЛАНИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Уйландим. Лекин, фарзандсиз ҳаёт, ҳаётми?

ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Менга Аллоҳ фарзандлар берди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, кўп қаватли уйнинг деворлари жонимга тегди.

БОҒЛАРИ БОР ҲОВЛИНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Анча тер тўкканимдан сўнг, ниятимга етдим. Ҳовлим ҳам, боғим ҳам бор бўлди. Лекин... болаларим улғайиб бораётганди...

УЛАРНИ УЙЛАНТИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ... Уйлантирдим... Турмуш қуришди... Лекин..
Мен ишдан зериккан, жуда чарчаган эдим..

ОРЗУЙИМ НАФАҚАГА ЧИҚИШ БЎЛДИ...
Чиқдим ҳам. Ёлғиз, якка бўлиб қолдим.. Худди ўқув юртини битирганимдагидек. Лекин олийгоҳни тугатганимда ҳаётга боқаётган эдим...
Энди ундан юз ўригмоқдаман.

Шундай бўлса ҳам, орзуларим якун топмади...
Қуръонни ёдлашни ОРЗУ қилдим...
Зеҳним менга панд берди...
Аллоҳ учун рўза тутишни ОРЗУ қилдим...
Лекин... соғлигим кўтармади...
Кечалари туриб намоз ўқишни ОРЗУ қилдим... Лекин оёқларимнинг мени кўтаришга мадори қолмаганди...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзларини айтганларида нақадар ҳақ эканликларига яна бир бор иқрор бўлдим...

✅«Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:
– Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
– Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
– Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
– Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
– Ўлимдан олдин тириклик қадрини».

@Daftar_bitiklari | @bedorlik


ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ЭДИЛАР...

Севимлик пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтганларига уч кун бўлди. Абу Бакр р.а. Оиша онамиз р.а олдиларига келдилар, хол ахвол сўраб: "Эй қизим Оиша, Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Оиша онамиз: "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб
"Қизим, Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми", деган эдилар Оиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва: "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннати бор эди, "Хеч кимга айтманг ё Оиша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор у ерда бир саксон ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач хамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абу Бакр р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар уч тўрт кундан бери хеч ким хабар олмаган, қарияни ахволи жудаям ачинарли холатда эди.
Абу Бакр р.а дарров ишга киришдилар. Супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абу Бакр р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Хар доим келиб Сизни холиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда хам кийинтирганда хам, хатто овқатланирганингда хам, уч кун аввалги келган инсон менга жуда эхтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда хам, кийинтирганда хам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақангги хиди бор эдики, у хидни бутун Араб диёридан хам топа олмайсан"- дедилар. Абу Бакр р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўғ бўлиб кетдинг ёки сен хам жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб хаммани сехирлаяптию"-деди.
Шунда Абу Бакр р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар.
"Ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлганларига уч кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг холингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг уч кунда қанақа холга тушибсиз"- дедилар . Қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абу Бакрман дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва "Эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "Эй Абу Бакр сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абу Бакр р.а нинг қўлида жон берди!

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

@Bedorlik 🎧

📖 Кўнгил сатрларида акс этган қалб сўзлари. Бизнинг саҳифамизда!


УЧ ЧЎМИЧ СУВ

Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.
- Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
-Маҳзунлигингиз сабаби недадир?- деб сўрадим. У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йўқми? У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.

Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг? У:
-Эҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да, ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?- деб сўрадим. У:
-Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай? Мен:
-Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.

Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон сепиб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.

Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? - деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб, ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.

Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув ҳушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади.
Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.

Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.

ИБРАТ: Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота-онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг, азиз диндошим!

ҲИКМАТ: Ношукрликка одатланиш - эҳсонни кесар.

«Унванул байан» китобидан.

@Daftar_bitiklari | @bedorlik


Ҳаёт ҳақида...

Таниқли теннисчи, жаҳон чемпиони Артур Эш қон қуйиш жараёнида оғир хасталикни юқтириб олди. Аҳволи кундан-кун ёмонлашарди. Умрининг сўнгги кунларини яшаётган Артур мухлисларидан кўплаб мактублар оларди. Улардан бирида бундай сўзлар бор эди: “Парвардигор бундай дард учун нега бошқани эмас, сизни танлади?”
Артур эса мухлисига бундай жавоб ёзди: “Бутун дунёда ҳар йили эллик миллион бола теннис ўйнашни бошлайди, шундан беш миллиони ўрганади. Беш юз минг нафари профессионал даражага чиқади. Беш минги катта мусобақаларда қатнашиб, эллик нафари “Уимблдон”гача етиб келади. Тўрттаси ярим финалда, иккитаси финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қўлимда чемпионлик кубогини тутиб, қувониб турарканман, бирор марта: “Нега мен?” демадим. Энди хасталикка чалиниб, азоб чекаётганимда: “Нега мен?” десам, тўғри бўладими?”


ЖАННАТ ҲИДИНИ ТОПИБДИ

Зикр қилинадики, Бану исроиллик бир йигит дунёдан юз ўгирди, одамлардан узоқлашди, пана жойларда ибодат қила бошлади. Бу йўлдан қайтариш учун қавмининг икки улуғи унинг уйига келишди. Унга:
– Эй йигит, сабринг етмайдиган қаттиқ ишни ушладинг, – дейишди. Шунда йигит:
– Одамларнинг Аллоҳ ҳузурида туриши менинг бу туришимдан қаттиқроқдир, – деб жавоб берди. Сўнг:
– Қариндошларинг бор, ибодатингни уларнинг орасида қилганинг афзал, – дейишди. Йигит айтди:
– Агар мендан Аллоҳ рози бўлса, бошқа ҳамма дўст-қариндошлар рози бўлишади.
Қавмининг икки шайхи:
– Сен ҳали ёшсан, кўп нарсани билмайсан, бизлар бу ишда тажриба орттирганмиз ва сенинг бу йўлда мағрурланиб кетишингдан қўрқамиз, – дейишган эди, йигит:
– Ким ўзини билса, мағрурланиш унга зарар қилмайди, – деб жавоб берди. Шайхлар шунда бир-бирларига қараб:
– Турдик, кетамиз. Бу йигит жаннатнинг ҳидини топибди. Энди бизнинг сўзимизни қабул қилмайди, – дейишди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

@Daftar_bitiklari | @bedorlik

20 last posts shown.

124

subscribers
Channel statistics