Ҳар тонг мени уйғотдинг қайта,
Бундан ортиқ бахт бордир қайда!?
Яратганга санолар айта,
Сени яхши кўраман ҳаёт!
Умрим яшил боғлиги учун,
Доим вақтим чоғлиги учун.
Тўртта мучам соғлиги учун,
Сени яхши кўраман ҳаёт!
Гоҳ дард бердинг, гоҳида қувонч,
Гоҳ панд едим, гоҳида ишонч.
Қўлларимни дуоларга оч,
Сени яхши кўраман ҳаёт!
Аллоҳ ўзи қилса ҳимоят,
Имонлар соғ, бўлса ҳидоят.
Шукрларим қилмай ниҳоя,
Сени яхши кўраман ҳаёт !
Топилади ризқим ҳам тузим,
Ёнимдадур ўғилу-қизим.
Ёруғ олам кўрмоқда кўзим,
Сени яхши кўраман ҳаёт !
Яқинларим саломат бўлса,
Гарчи жоним омонат бўлса.
Яхшиликлар тумонат бўлса,
Сени яхши кўраман ҳаёт !
Ёруғликка бошлаб маёғим,
Оппоқ рангга тўлса бўёғим.
Ерни босиб турса оёғим,
Сени яхши кўраман ҳаёт !
Қандай севмай, яйрамай нечун,
Қушларнинг шўх нағмаси учун.
Ҳамма, ҳамма, ҳаммаси учун,
Сени яхши кўраман ҳаёт!
✍🏻Муаллифга рахмат
Бизлардан узоқлашманг!!!
Каналмиз
💐💝СИЗ💝💐 билан файзли🌺
✅
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
Instagram /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
YouTube /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
Google /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞