Dietalar & Fitnes


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ayol kishi Doimo Go‘zal va Latofatli bo‘lishi albatta o‘z qo‘lida😉
🍏 Dietalar
🍯 Pp taomlar
💪Uy sharoitida Fitnes
😻Ayollar Salomatligi

Hamkor kanal @FOYDALISAHIFA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Арабиянка💃 (Ак,илли аёллар канали)
❄️ Ойим киймларни ювгандан кейин қордек оппоқ бўлиб кетиши мени доим ҳайратга соларди!

Кунларнинг бирида улардан қандай кир ювиш кукуни кийимларни бунчалик оқартиришини сўрадим ва жавобларидан ҳайратда қолдим!

😳 Маълум бўлишича бу натижа кир ювиш кукунидан эмас, балки...


Forward from: Арабиянка💃 (Ак,илли аёллар канали)
#АРЗОНИМ
МУАЛЛИФ: #АЙДИН

-- Таня, бу қизга нима бердинг? Тўғрисини айт.
Ҳакан куйлагини тугмаларини бирин-кетин ўтказар экан, аллақачон уйқу салтанатига кетган қизга қараб қўйди-да, телефонини қўлига олди.
-- Ҳакан қўйсангчи, нималар деяпсан? Мен унга нима ҳам беришим мумкун? Нима кўнглингни ололмадими?
Ингичка овоз келди, нариги томондан.
-- Йўқ. Нега экан?
Илжайди йигит, бироз олдинги унутилмас дақиқаларни эслаб. -- Фақат, унда биринчиси экан.
Деди, оқ чойшабни бир ўчига қараб.


Forward from: .
𝗣𝗘𝗞𝗜𝗡 𝗧𝗨𝗥𝗞𝗜𝗬𝗔 𝗩𝗔 𝗕𝗜𝗦𝗛𝗞𝗘𝗞 𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥𝗜

𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗝𝗢𝗬𝗜𝗗𝗔𝗡 𝗢𝗟𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗜𝗦𝗧𝗔𝗚𝗔𝗡𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗬𝗔𝗡𝗚𝗜 𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡

𝗦𝗢𝗧𝗨𝗩𝗖𝗛𝗜 𝗩𝗔 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥 𝗡𝗔𝗟𝗜𝗖𝗛𝗜𝗗𝗔 𝗫𝗔𝗠𝗠𝗔𝗦𝗜

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 8-𝗾𝗮𝘁𝗼𝗿 163 - 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻

𝗕𝗼𝘀𝗵 𝗮𝗱𝗺𝗶𝗻𝗸𝗮 @Heart1616

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶 𝗮𝗱𝗺𝗶𝗻𝗸𝗮
@MUSTAFO_OPTOMM
@MUSTAFO_OPTOMM

❤️❤️❤️❤️❤️   ❤️❤️❤️❤️❤️

https://t.me/+6s3ivrnLmR1lMTRi
https://t.me/+6s3ivrnLmR1lMTRi
https://t.me/+6s3ivrnLmR1lMTRi
3


Forward from: Hanumka💋
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy


🍃🌹Бу маҳсулотларни истеъмол қилсангиз ҳеч қачон семириб кетмайсиз
😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍🌹🍃

Va chiroyli figuraga ega bo'lasiz 😘


Кабачки 🍆
Бу сабзавот инсон организмида сув-туз балансини меъёрлаштириб, организмда сув тўпланишининг олдини олади. Бундан ташқари у бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичакларни тозалайди, унинг ишини яхшилайди. Кабачкининг калорияси камлиги сабабли (100 грамм кабачкида 23 калория бор) уни нонуштада ҳам, тушликда ҳам, кечки овқат маҳалида ҳам истеъмол қилиш мумкин.



Гречкали бўтқа🍛
Бошқа ёрмалардан фарқли равишда гречкада углеводлар кам миқдорда бўлади. Аммо шунга қарамай, у фойдали аминокислоталар, йод, кальций, цинк, мис, молибден, фосфор, никель ва бошқаларга бойдир. Бундан ташқари гречка таркибида руҳий зарбаларга нисбатан чидамлиликни оширадиган, В гуруҳига кирувчи витаминлар ҳам мавжуд. Ундаги бириктирувчи тўқималар миқдори эса буғдой, сули ёрмаси, гуручга нисбатан уч баробар кўп. Уни нонушта ва тушликда истеъмол қилган маъқул.



Сули ёрмаси 🍲
Сули ёрмаси организмдаги метаболик жараённи тезлаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Бунинг натижасида ортиқча килограммлар йўқолади, аммо сули ёрмасини сотиб олаётганда, бир зумда пишадиган, шакар қўшилган бўтқаларни олманг. Узоқ вақт давомида пишадиган табиий сули ёрмасигина фойдали хусусиятларга эга бўлади. Айнан уларни нонушта вақтида истеъмол қилишингиз мумкин.



Брокколи🥙
Брокколини кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Унинг 100 граммида бор-йўғи 20-30 ккал мавжуд. Броколлини ҳазм қилиш учун организм ундан оладигандан кўра кўпроқ калория сарфлайди. Шунинг учун уни манфий калорияли сабзавот деб аташади. Аммо, асосийси брокколи очлик ҳиссини йўқотиб, иштаҳани бўғади.



Кепак🥞
Кепак витамин ва микроэлеметларга, бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради. Бундан ташқари кепакдаги ўсимлик толаси, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлиб, шишади ва сохта тўқлиқни келтириб чиқаради. Кунига 3 ошқошиқ кепак истеъмол қилиш одамни анча оздиради.



Олма🍎
Олмада калория миқдори жуда ҳам кам (100 граммда 87 калория мавжуд). Шунинг учун парҳез кунлари олма ейиш жуда урфга кирган. Аммо бу фақат яшил олмага тегишли. Бундан ташқари бир кунда 2-3 дона олма истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини 15 % га камайтиради.



Дуккакли маҳсулотлар
Одамнинг овқатланиш тартибида дуккакли маҳсулотларнинг бошоқли экинлардан аҳамияти кам эмас. Биз уларни тўйимли бўлгани учун ҳам севиб истеъмол қиламиз. Дуккакли🥓 маҳсулотларни куннинг биринчи ярмида истеъмол қилганингиз маъқул. Масалан, мана бу фойдали салатни тайёрлаб кўринг: қайнатилган нўхатга, қирғичдан чиқарилган сабзи, зайтун ёғи, туз, қора мурч, майда тўғралган петрушка, саримсоқпиёз бўлакчаларини аралаштиринг. Қарабсизки, мазали, парҳез таом тайёр, уни тушликка истеъмол қилишингиз мумкин.



Мол гўшти🍖
Мол гўшти ажойиб протеин манбаи ҳисобланади, 100 грамм гўштда 20 грамм оқсил мавжуд. Диетологлар ҳафтасига 5 маротаба, кунига 150 граммдан гўшт истеъмол қилишни тавсия қилишади. Айнан шу миқдорда гўшт истеъмол қилиш ёғларнинг ва қонда холестерин миқдорининг камайишини келтириб чиқаради. Агар бу назария фойда келтиришини истасангиз, гўштнинг ёғли қисмини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг, улар холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

Товуқ гўшти🍗
Товуқ гўштининг айнан кўкрак қисмида ёғ ва холестерин миқдори кам бўлади. Бошқа гўштларга қараганда, товуқ гўшти парҳезбоп гўшт ҳисобланади. Уни қайнатилган ёки димланган, гарнирига сабзавотлардан фойдаланган ҳолда истеъмол қилган маъқул.

Творог🍚
Ёғсиз творогда 18 грамм оқсил бўлиб, унинг калорияси жуда ҳам пастдир. Творог таркибидаги рибофлавин моддалар алмашинувини яхшилайди. Агар творогнинг ўзини истеъмол қилиш жонингизга теккан бўлса, янги рецептлар ўйлаб топинг. Масалан, авокадонинг ярим палласини олиб, ичидаги этини қошиқ билан тозалаб олинг. Кейин уни 50 грамм творог билан аралаштириб, ичига кўкатлар, озгина мурч, туз қўшинг. Аралашмани ичи тозаланган авакадо палласига солиб, маза қилиб истеъмол қилишингиз мумкин!

#ozish_sirlari


Assalomu☺️alaykum man🍁uchun☺️qadrli🍃insonlarim☺️sizni🌚kelayotgan❄️yangi🎁2025🎊yil🎀bilan🌲tabriklayman🎁sizga🎈uzoq❄️umir💐sihat⛄️salomatlik🌻baxt🌲tilayman🌲yangi🎄yilda❄️ nimanini🎁niyyat🎁qilgan🎈boʻlsangiz❄️albatta🎀amalga🎄oshishini💣eski🌲yildagi🎈ushalmagan🎁orzu💝niyatingiz🌺yangi🎄yilda❄️amalga⛄️oshishini🍫tilayman🎄Yangi🎄yil❄️sizga🎂baxt🥤omad❄️quvonch🍃shodlik🎊kulgu🎁olib🎄kelishini🎈doimo🎄yaqinlaringiz🌺baxtiga🌻ota-onangiz🎄baxtiga🎂doʻstlaringiz🎀oila🎁azolaringiz🍦yoru❄️brodarlaringiz🎈baxtiga❄️farzandlaringiz🎁baxtiga🍃va🎄shu⛄️qatori🎀mani🎊baxtimgayam🎄sogʻ🎂omon🎈boʻlishingizni🎊yaratgandan🌚soʻrayman📿Yangi🎁yilda🎄yangi🍫marralar🎂ulkan❄️zafarlar🍃tilab🍫qolaman🌲oʻzingizga📿yoqmagan🎁yomon🌻hislatlaringizni🌺eski🥤yilda💣tashlab💝yangi🌲yilda🎁yangi🎄yaxshi⛄️hislat❄️egasi🍫boʻlishizga🎈tilakdoshman🎊Barcha🎂yaqinlaringizni🍫qolaversa🌲oila🎄azolaringizni❄️mani🍃nomimdan🎈yangi🎄yil⛄️bilan🎁chin🥤yurakdan💝tabriklab🍦qoʻying🎁!!!


ТАБОБАТ
Тирноқлардаги замбуруғ (грибок)дан халос бўлишнинг оддий усули


Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир.
Статистика Ер юзи аҳолисининг ҳар 5-киши бу иллатдан азият чекишини таъкидлайди. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн —бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг.

Халқ табобати даволаш воситалари ўзининг фаоллигини амалда кўрсатган. Улардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тирноқлар замбуруғ иллатиидан фориғ бўлишда фаол табиий восита
Оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин.

Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, унга оёқлар 20 дақиқа давомида солиб ўтирилади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 л илиқ сув қуйилади ва унга 2 ош қошиғида истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади).

Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун
бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунигача давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
СУТЛИ КУРКУМА

Аёллардаги гормонал балансни нормага тушириш учун!
Бу сутли зарчава - энг машҳур рецептлардан биридир, лекин уни ҳамма хусусиятларини яширишади. Уни бошқача номланиши - Золотое молоко!
Бу ичимлик аёллардаги ҳамма гормонларни нормага туширади, иммунитетни мустаҳкамлайди, овқат ҳазмини яхшилайди, сурункали яллиғланишларни даволайди, оғиз бўшлиғи-томоқ-нафас олиш йўллари шамоллашларини олдини олади.
Торч инфекцияларгача бўлган барча инфекцияларга секин аста қирон келтиради. Аммо торч даволаш пайтида ҳам ичиб юрилса, торчга қарши ичилаётган воситаларга катта таянч бўлиб хизмат қилиб беради.

200 мл иссиқ сутга ярим-бир чой қошиқча зарчава солиб, аралаштирамиз. Асал ҳам қўшиш мумкин.
Зарчава таркибидаги куркумин моддасини қонга сўрилишини кучайтириш учун бир чимдим қора мурч ҳам қўшилса, дорини кучи 20-50 баробарга ошади.
Кечки пайт бир марта ичиб ётилса, етади.
Касалликларни ўткир даврида кунига 2 маҳал ичилади.

Бизга гормонларни нормага тушириш пункти керак.

Гормонлар нормага тушса, демак, гормонал фон бузилишларидан келиб чиқадиган барча эндокрин касалликлар даволана бошлайди. Сахарный диабет, ожирение, қалқонсимон без патологияларида, климактерик синдромда ичиб юриш тавсия этилади.
Диабетни даволайди, қанақа типи бўлмасин.

оздиради секин асталик билан.
Қалқонсимон без патологияларида щитовидкани соматик ҳолатини ҳам яхшилайди, унинг функционал ҳолатини ҳам яхшилайди. Демак гормон ишлаб чиқаришини нормага келтириб қўяди.
Климактерик синдром ҳам гормонал фон бузилиши билан кечаётган бўлса, тезда гормонларни нормага солиб, аҳволни яхшилайди.

Фақат битта камчилиги бор.
Зарчава қабул қилишдан олдин гижжадан батамом тозаланиш керак. Бўлмаса, энг охирги заррасигача гижжалар зарчавани еб қўйишади.

Ва албатта сабр ва вақт керак!


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нон ейиш мумкинми.


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Озишга фойдали машқ.


📝Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади…
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!…”.
Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.


Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.


📌 Соч нима учун тўкилади?

Сочнинг тўкилиши — кенг тарқалган муаммо. Аёлларнинг учдан бир қисми ва эркакларнинг аксарияти шундан азият чекади. Бироқ тароқлардаги сочлар ҳар доим ҳам хавотирга сабаб бўла олмайди. Соч тўкилишининг ҳам наслий, ҳам бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблари кўп, бунинг учун бази одатлар ва турмуш тарзига тузатиш киритилса кифоя.

Сочларнинг тўкилишидан нафақат кексалар, балки ёшлар ҳам шикоят қилишади. Шундай бўлса-да, сочларнинг саломатлиги билан шуғулланувчи трихологлар – шифокор-дерматологлар – ҳар куни юзтача сочнинг тўкилиши хавотир учун асос бўла олмаслиги, бу организмнинг нормал функцияси эканини такидлашмоқда. Баҳор ва куз мавсумларида сочлар бошқа фаслларга қараганда кўпроқ тўкилади, бундай мавсумий ўзгаришлардан қўрқишга ҳожат йўқ.

Бироқ ваннага тушганингиздан кейин ҳамма ёқ соч билан тўлса, мутахассисга учрашишни кечиктирманг.
Лондондаги амалиётчи трихолог Анабел Кингслининг фикрича, сочларнинг тўкилиш сабаблари генетик (наслий) ва реактив (организмнинг ўзига хос реакцияси) бўлади.
Биринчи ҳолатда муаммо билан курашишнинг деярли имкони йўқ, иккинчисида – сабабнинг бартараф этилиши, қоидага кўра, салбий жараённи тўхтатади ва сочлар жилосини қайта тиклайди. Инсоннинг генетик жиҳатдан соч тўкилишга мойиллигини аниқлаш осон: унинг ота-онасига назар ташланса, бас. Реактив сабаблар орасида эса қуйидагиларни келтириш мумкин:

🔵 Гормонал номувофиқлик

Гормонлар мувозанатининг бузилиши кўплаб косметик муаммоларни юзага келтиради. Сочларнинг тўкилиши – улардан бири, холос. Аёллар гормонлари эстрогенлар соч толалари билан “дўстлаша олса”, андрогенлар – эркаклар жинсий гормонлари – даврийлик давомийлигини қисқартиради. Эндокрин тизимининг ишдан чиқиши натижасида намоён бўлган гормонал бузилиш анрогенларнинг меёрдан кўпайиб кетганида юзага келиб, сочларнинг тўкилиш ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.

🤯 Стресс

Сочнинг асабий зўриқишдан тўкилиши афсона эмас. Стресснинг тасир кўрсатиш механизми бундан олдинги ҳолатдагидек кечади, муаммо организмда андрогенларнинг ошиб кетиши натижасида пайдо бўлади. Бундан ташқари, Анабел Кингсли такидлайди:

Стресс шунингдек қазғоқ каби бош териси билан боғлиқ муаммолар, овқат ҳазм қилиш тизимида тартибсизликларни ҳам келтириб чиқаради. Буларнинг бари эса сочларга салбий тасир кўрсатиши табиий.

🔴 Камқонлик

Темир моддаси сочларнинг мустаҳкамлиги ва нормал ўсиши учун зарур. Бироқ соч тана учун ҳаётий муҳим аҳамият касб этмайди. Шу туфайли темир моддасининг етишмовчилиги, энг аввало, сочларда акс этади. Минерал захиралари камайган пайтда, организм “ички захиралари”ни сарфлайди.

🔵 Гипотиреоз ва гипертиреоз

Қалқонсимон без оқсил ишлаб чиқариш ва тўқималарнинг кислород билан тўйинишини назорат қилиб, организмнинг бутун метаболизмини бошқаради. Шунинг учун унинг фаолиятидаги ҳар қандай бузилиш сочга тасир кўрсатади. Бундан ташқари, гипотиреоз — темир танқислигидан юзага келадиган камқонлик сабабларидан бири.

🔰 Б12 витаминининг етишмовчилиги

Б12 витаминининг етишмовчилиги сурункали чарчоқни келтириб чиқаради, шу билан бирга, сочларнинг тўкилишига ҳам сабаб бўлиб, уларнинг жилосига тасир кўрсатади. Тўқималарга кислород етказиб берувчи қизил қон таначаларининг ҳолати унга боғлиқ. Б12 витаминининг танқислигидан айниқса вегетарианлар азият чекади, зеро витамин организмга ҳайвон оқсиллари билан бирга киради.

🙀 Вазннинг кескин пасайиши

Бази одамлар турли парҳезлардан фойдаланиб, ортиқча килограммлардан тезда халос бўлишнинг уддасидан чиқишади. Бироқ тана кескин ўзгаришларни ёқтирмайди ва бунга қаршилик қилади. Ҳаёт учун кураша олмайдиган сочлар эса бунда биринчи бўлиб жабрланади.


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
😊 Ajinlarga qarshi tabiiy vosita

✅ Ajinlar yoshga bogʻliq oʻzgarishlarning hamrohidir. Quyidagi niqob esa sizga yordam beradi

🥄 3 osh qoshiq guruchni qaynatib oling, pishirilgan guruchni qoshiq yoki vilkalar bilan maydalang. Unga bir osh qoshiq sut va bir osh qoshiq asal qoʻshib, aralashtiring.

🚿 Yuzingizni yuvib, niqobni yuzingizga surting. Niqobni 20 daqiqaga qoldiring. Jarayonni haftada 2-marta takrorlang


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
Stress sababi qorindagi yogʻlarlir

✅ Stress koʻpincha qorinda yogʻ toʻplanishining asosiy sababi sifatida uning toʻplanishiga yordam beruvchi gormon kortizol darajasiga bogʻliq.

✅ Tanglik va stressni bartaraf etish uchun quyidagi mashqdan foydalanishingiz mumkin:
Qulay holatda oʻtiring, oʻpkangizni havo bilan toʻldiring va sekin nafas oling, diqqatni har bir nafas chiqarishda «bir» soʻzini aytishga qarating. Agar chalgʻitsangiz, «bir» soʻziga qayting.

✅ Bu mashqni 5-10 daqiqa davomida kuniga 1-2-marta tinchlantirish stressdan xalos boʻlish uchun takrorlang.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ковурилган Картошка хакида ДАХШАТЛИ ФАКТ!

@FOYDALISAHIFA 💎


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
10 Касалликка Даво Сабзавот !!!

@FOYDALISAHIFA 💎


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТИ.

@FOYDALISAHIFA 💎


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅✅✅✅✅✅

Кучли оздирувчи табиий детох

Бу ичимлик ёрдамида 1 ҳафтада -5 кг гача озиш мумкин.


Forward from: Dieta +Pp Retsept +Ayollarga Foydali Maslahatlar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅✅✅✅✅✅

🥗 Ортиқча вазндан халос қилувчи оздирувчи салат ретсепти.

🤗 Озиш учун бепул меню видео сўнгида.

Салат учун масаллиқлар:

карам, сабзи, лавлаги, гарох, пиёз, булғор қалампири, чеснок, кўкатлар

20 last posts shown.