Энди автомобил давлат рақамини қалбакилаштирганлар ҚАМАЛАДИ:
Эндиликда, автомототранспорт воситалари давлат рақам белгиларини қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Жиноят кодекси 227 прим 1-модда билан тўлдирилди. Модданинг биринчи қисмига мувофиқ:
Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификацитя рақамларини қонунга ҳилоф тарзда тайёрлаш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек уларни қалбакилаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз...
⚡️Расман: маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилади
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин...
🌎
@ChustVaDunyo