Бугун Бухоро вилояти Пешку туманида Олий суд раисининг ўринбосари О.Исмоилов, Олий суд масъуллари, Бухоро вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий суди раҳбарияти томонидан Ромитан, Пешку ва Бухоро туманлари аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалаларига доир сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 52 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 27 таси жиноят ишлари бўйича, 20 таси фуқаролик ишлар бўйича, 3 таси иқтисодий ишлар бўйича ҳамда 2 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Жами 52 та мурожаатлардан, 34 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 18 та мурожаат қаноатлантирилди.
Шу билан бирга тақдимнома ва илтимосномалар асосида Ромитан ва Пешку туманлари ИИБ Пробатция гуруҳи ҳисобида турувчи, озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, жазони ўташ давомида тақиқ ва чекловларга амал қилган, тузалиш йўлига қаътий ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 17 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилдилар.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 4 нафар фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига ёзма ташаккурнома билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва вилоят суди ташаббуси билан ўтказилаётган бу каби халқ билан мулоқот ва мурожаатларнинг ечими бўйича амалий тадбирлар вилоятимиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган.
Сайт I Telegram I Facebook