Суд ва ёшлар учрашуви!
Бухоро вилоят судида Бухоро давлат университетининг “Юриспруденция” факултети талабалри билан “Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш” мавзусида “Суд ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Учрашувни Бухоро вилоят суди раиси У.Рўзиев олиб борди.
Мулоқот давомида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳақида айтиб ўтилди.
Юксак касб эгалари билан юзма-юз учрашув ёшларнинг юридик касбни танлашга адашмаганлигига ишонч уйғотиб, уларнинг ўз касбига муносабатини янада теран ҳис этишга хизмат қилади.
Тадбирда иштирок этган талабалар суд тизимидаги бўш иш ўринлари, ходимлар учун яратилган шароитлар, ижтимоий кафолатлар, ишга қабул қилиш тартиби ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар
Тадбир мазмунли ва савол-жавобларга бой бўлди.
Сайт I Telegram I Facebook