#Рейд_тадбирлари
Тартибсиз тўйлар яна қанча ташвиш келтиради
Наманганда карантин юмшатилди дегани, тугатилди дегани эмас. Шундай қалтис вазиятда ҳар бир киши ўзини эҳтиёт қилиб яшашга, ишлашга ўрганиши ва ўзини ўргатиши керак. Бу вирусни авж олиши фуқароларнинг бежа-бесар ҳаракатланиши, карантин талабларига беписандларча қараб, ўзини муҳофаза қилмаслик оқибатида касалланиш ҳолатлари ортиб кетишига, жиддий вазиятни юзага келтиришга сабабчи бўлмоқда.
Наманган шаҳрининг “Тараққиёт” маҳалласи Оқ ер кўчасида яшовчи Хасанбой Каримов карантин қоидаларини бузиб 30 киши иштирокида ўтказмай тўй қилаётгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Худди шундай ҳолат “Гузар” маҳалласининг 1-уйида ҳамда “Яккатут” маҳалласидаги 1-уйда яшовчи фуқароларда ҳам аниқланиб тегишли тартибда чора кўрилди.
Шаҳар ИИО ходимлари ва тегишли мутасаддилар иштирокида олиб борилган рейд тадбири давомида бугун 8 сентябрь куни кечки соат 19:00да “Роял” тўйхонасида “Обиҳаёт” мҳалласида яшовчи фуқаро Турсунпўлат Абдуғаниев ўғлининг никоҳ тўйини белгиланган меъёрлардан чиқиб кенг тарзда ўтказаётгани аниқланди. Тўйхона раҳбари Аъзам Аҳроровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилди.
Жумладан, ИИБ ходимлари томонидан пандемия даврида карантин талабларига риоя қилмасдан тўй кортежларида ҳаракатланган ҳайдовчилар ва тўй эгалари ҳам юқоридаги тартибда қонуний жавобгарликка тортилди.
@axborotxizmati