Ҳурматли фуқаролар!
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.
Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳозирда ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.
Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.