Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 нафарга етди
Шу йил 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.
Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Шунингдек, 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтга учиб келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган.
“Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди”, — дейилади Cоғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.