Ассалому алайкум азиз ва муҳтарама аёлларимиз, опа-сингиллар ва жамиятимиз негизи бўлмиш оила бекалари ! Сизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзим ва оила аъзоларим номидан самимий табриклайман! Сизга оилавий бахт, гўзаллик, латофат, тинчлик, хотиржамлик, соғлик, саломатлик тилайман. Нафосатли аёл, оқкўнгил она, вафоли ёр, сиз доимо таҳсинга лойиқсиз. Шодлик, қувонч, баҳорий кайфият сизни асло тарк этмасин. Азиз ота-онангиз, меҳрибон фарзандларингиз ва биз эркаклар бахтига ҳар доим, ҳар вақт, соғ саломат бўлинг! Сизни ҳурмат қиламиз, сизни ардоқлаймиз, сиз шунга муносибсиз! Сизга чексиз ҳурмат ва алоҳида самимият билан
"Бунёдкор" МФЙ раиси С.Абдурахимов
"Бунёдкор" МФЙ раиси С.Абдурахимов