"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
10.11.2019 10:01
advertising
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
714
members
~726
avg post reach
~2.1k
daily reach
~4
posts per day
101.7%
ERR %
0
citation index
Forwards & channel mentions
Channels quoted by @Bunyodkorcity
OILAM_UZ
29 May, 19:16
OILAM_UZ
28 May, 20:04
OILAM_UZ
28 May, 05:40
OILAM_UZ
23 May, 21:04
OILAM_UZ
23 May, 02:02
Salomatlik saboqlari
19 May, 21:30
Kun.uz | Rasmiy kanal
16 May, 01:20
Salomatlik saboqlari
16 May, 01:02
OILAM_UZ
15 May, 20:26
OILAM_UZ
15 May, 20:26
Feyams ??
13 May, 18:36
OILAM_UZ
13 May, 18:36
OILAM_UZ
10 May, 08:32
davletovuz
5 May, 21:17
OILAM_UZ
3 May, 15:42
OILAM_UZ
3 May, 15:41
OILAM_UZ
26 Apr, 14:41
OILAM_UZ
24 Apr, 01:09
OILAM_UZ
23 Apr, 10:25
Salomatlik saboqlari
19 Apr, 22:05
OILAM_UZ
17 Apr, 05:25
13 Apr, 20:19
OILAM_UZ
13 Apr, 17:35
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Forwarded from: ДУНЁИ КАБИР
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

🔰"Яшил" 🟢, "Сариқ" 🟡 ҳамда "Қизил" 🔴 ҳудудлар тўғрисида (2020 йил 30 май ҳолати):

1. 🟢Косонсой тумани (хавфсиз)
2. 🟢Мингбулоқ тумани (хавфсиз)
3. 🟢Тўрақўрғон тумани (хавфсиз)
4. 🟢Чоpтоқ тумани (хавфсиз)
5. 🟢Поп тумани (хавфсиз)
6. 🟢Чуст тумани (хавфсиз)
7. 🟢Учқўрғон тумани (хавфсиз)
8. 🟢Янгиқўрғон тумани (хавфсиз)
9. 🟡Норин тумани (ўрта хавфли)
10. 🔴Наманган шаҳри (юқори хавфли)
11. 🔴Наманган тумани (юқори хавфли)
12. 🔴Уйчи тумани (юқори хавфли)

@dunyoi_kabir.
Read more
2020 йил 1 июндан бошлаб қатор фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда, бироқ ҳудудларнинг тоифасидан қатъий назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинади

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.

Махсус комиссия қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қатор фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда.

(https://t.me/namvilhok/10612)‼️Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъий назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинади:

жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

кўнгилочар объектлар – тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

🔴 «Қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, 🟢«яшил» ва 🟡«сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Namangan viloyati hokimligi
Карантин 15 июнгача узайтирилди. «Яшил» ҳудудларда чекланган тартибда тўй ва маросимларга рухсат берилади Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди. Махсус комиссия қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда: а) 🔴 «қизил» ҳудудларда: • риэлторлик фаолияти; • реклама ва маркетинг фаолияти. б) 🟡«сариқ» ҳудудларда 🔴 «қизил» ҳудудларга қўшимча равишда: • автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил…
Read more
#СИЗДАН_САВОЛ

Июль ойидан нафақа тайинлаш маҳалладан олиб қўйилади

Каналимиз ташкил этилгандан буён обуначилар томонидан “Сиздан савол” рукнимизга турли соҳаларда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Биз бунга керакли мутахассислар томонидан жавоб олмоқдамиз. Навбатдаги Мухтарамхон Каримбердиева йўллаган савол моддий ёрдам пулларини тайинлаш ваколатини энди маҳалладан олиб, пенсия жамғармасига берилиши ҳақида экан. Жумладан, мухлисимиз бу тартиб қайси ойдан амалга кириши тўғрисида сўраган. Шунингдек, янги тартибга июль ойида ўтилса, май ойида тушган, аммо кўриб чиқилмаган аризаларни ким кўриб чиқади, дея сўраган.

Бу саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош бошқарма бошлиғи Шерзод САПАРОВ жавоб берди:
—2020 йил июль ойидан бошлаб “Ягона реестр”АТ республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Мазкур дастурнинг ишга туширилши билан маҳалла раислари ва махсус комиссияларнинг уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати бекор қилинади.
Янги тартибга июль ойидан босқичама-босқич ўтиш бошланади. Июль ойидан Тошкент шаҳрида бу тизим амалиётга жорий этилади.
Улар эндиликда нафақа тайинлашмайди. Агар май ойида тушган ариза кўриб чиқилмаган бўлса, белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига ўтказилади. Ушбу ариза янги тартиб бўйича кўриб чиқилади.
Read more
Бошқа группаларга тарқатворинглар савоб бўлади ота онаси қидириб юрган бўлса
Шу бола топиб олинган таниганлар
+998905558232 га қўнғироқ қилинг
Шу бола топиб олинган таниганлар
+998905558232 га қўнғироқ қилинг
Моддий имкониятлар чекланган пайтда қилинган қулайликлар, инсонни ақл-заковатига далолат қилади. Баъзида бу нарса, инсоннинг дангасалигини ҳам ифода этиши мумкин.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

👇👇👇

Manba: @OILAM_UZ

https://t.me/bunyodkorcity
🅰️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!🅰️
Ассалому алайкум хурматли ота-оналар ва ўқувчи ёшлар! "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5812 фармонига мувофиқ Наманган вилояти Наманган шахри, Чортоқ кўчаси 75-А уйда жойлашган Наманган шахар педагогика коллежи (аввалги дошкола), Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Наманган педагогика техникумига айлантирилди. Ушбу техникум олий таълим тизими билан интеграллашган ўрта махсус профессионал таълим тизими бўлиб, Тошкент давлат педагогика университети хузурида фаолият юритади. Техникумга:
ўрта мактабларни 11-синфини ҳамда коллежни тамомлаганлар, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Ўқиш муддати: 2 йил.
Техникумни тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос равишда кичик бакалавр таълим йўналишлари бўйича давлат намунасидаги диплом ҳамда (сертификат) кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали Республиканинг исталган нуқтасидаги университетга йуналиши бўйича 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Техникумга янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ва сиртқи шаклда ўқишга таклиф қиламиз.
1️⃣ 👉Мактабгача таълим ташкил этиш (тиллар бўйича)
2️⃣ 👉Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
3️⃣ 👉Кутубхонашунослик
4️⃣ 👉Компьютер инжиниринг
5️⃣ 👉Дастурий инжиниринг
6️⃣ 👉Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
7️⃣ 👉Туризм
8️⃣ 👉Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш

Маълумотларни https://t.me/Doshkola_qabul_2020_2021 телеграм каналидан олишингиз мумкин
МУРОЖААТ УЧУН,
тел: 69-224-53-57, 93-403-13-55, 90-553-16-91, 91-280-02-07.
Telegram admin: https://t.me/Qabul_texnikum
e-pochta manzili:
pedagogikatexnikumi@gmail.com
Read more
Ёмғир жала бўлиб ёғгани учун қўшнини кийимларини ёмғирдан асрамоқда. Қўшничиликни юксак кўриниши.
Сиз қандай қўшнисиз?



Дўстларингизга ҳам улашинг:

👇👇👇

@OILAM_UZ @OILAM_UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1PeHbykGmfqw
Forwarded from: OILAM_UZ
Қилинган яхшиликни унутиш, гўзал ахлоқдан эмас.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

👇👇👇

@OILAM_UZ @OILAM_UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1PeHbykGmfqw
ОҚИБАТ...

Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг янги харид қилиб олган чет эл машинасида завқ билан мусиқа тинглаб елдек учиб борар эди. Бироқ, йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб, яна тезликни оширмоқчи эди хамки, шу вақт машинасига бир тош келиб урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёқасидан олиб силтаб бақира бошлади:
- "Ахмоқ бола! Қайси калланг билан машинамга тош отдинг?! Биласанми бу машина қанча туришини.?"
Шунда болакай кўзида ёши билан қалтироқ овозда деди:
- "Узр амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Ойижоним ногиронлар аравасидан йиқилиб тушди. Ойижонимни кўтариб аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан буён ўтган машиналардан ёрдам сўрадим, аммо хеч ким тўхтамади ҳам, аҳамият ҳам беришмади. Кейин мажбур бўлдим шундай йўл тутишга. Бўлмаса сиз хам тўхтамас эдингиз.!"
Машина ҳайдовчиси ногирон онаизорни аравасига ўтказар экан, томоғига захарли тош тиқилиб, кўзларидан беихтиёр ёшлари шашқатор оқар эди.

У одам ушбу машинасида бир неча йил юрди. Хар сафар машинасини таъмирлаш учун берганида ўша тошдан қолган изни асло таъмирлатмас эди. Сабаби ўша тош изи унга одамийлик хақида сабоқ берган эди
Read more
У ишлай олмайман, менга пул беринглар, уй беринглар, нон беринглар демади. У меҳнат қилди. Боқимандаликга рози бўлмади.

Сиз ҳали ҳам қон босимингизни, ёки белингиз оғришини баҳона қиляпсизми?

Кўринг ва ибрат олинг!

@Bunyodkorcity
Топиб олинган карта эгаси паспорт билан келиб олиб кетишлари мумкин телфон 91-355-65-56
​🔺 Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди.

✔️Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

✔️Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Read more
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: «Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!».

Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади.
⸺Йўқ. ⸺ деди устози унга. ⸺Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.

Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
⸺ Кўрдингми, ⸺ деб кулди рассомнинг устози. ⸺ Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган ⸺ ислоҳ этадиганлар жуда кам.
Read more
Наманган шаҳар ҳокими О.Исаевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан шаҳар аҳлига қутлови.

Ассалому аллейкум, Ҳурматли ҳамшаҳарлар.

Руҳсатингиз билан Сизни ва оила аъзоларингизни Ийд Рамазан Ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Аллоҳдан барчангизга қут-барака тилайман.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, бутун дунё аҳлини ташвишга солиб турган пандемия шароитида муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида таҳликали вазиятни юмшатиш борасида зарурий чораларни белгиланиши шарофати билан бутун мамлакатимиз қатори шаҳримизда ҳам мўътадил вазият сақланиб турибти.

Ўйлайманки, бу ҳолат яқин кунларда ўз ижобий ечимини топади.

Бу борада биргаликдаги саъйи харакатларимиз яхши самара беради, албатта.

Яна бир карра Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Сиз азизларни Юртимизни равнақига қўшаётган ҳиссангизни ажрини Аллоҳ ўзи берсин.

Ҳаммамизга, шаҳримизга сидқидилдан ҳизмат қилиб, эл юрт ардоғига сазовор бўлиш насиб этсин.

Сизларга чуқур ҳурмат билан,


Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаев
Read more
Ассалому алайкум ҳурматли ҳам шаҳарлар азиз маҳалладошлар сизларни кириб келаётган Ийд-Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман оллоҳим ўзи панохида асрасин хамиша соғ саломат бўлиб юришингизни яратгандан тилаб қоламан. Келаётган бало-офатларни устимиздан кўтаришини Оллоҳдан сўраб қоламан. Оқибатимизни хайрли қилсин оллоҳим.
Сизларга ҳурмат билан МФЙ раиси С.Абдураҳимов
ДИЛГА ЯҚИНИМ, ҚАДРДОНИМ!!!

Келаётган Рамазон Хайит арафасида сизни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Ширин сўзларимни бўлишгим келди.

Аллохим тутган рўзаларингиз, ибодатларингизни бериё қабул қилсин, илохим. Тутган рўзаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Район эшиги томон элитсин.
Ин Шаа Аллах.

Хонадонингизга тинчлик- хотиржамлик, тан-сихатлик, хайр ва барокотини ёғдирсин.
Ишларингизга ривож- барокат ва рахматларини сочиб,
нимаики ўйлаган яхши ниятларингиз бўлса, Роббим рўёбини берсин.

Рамазон ойи давомида билиб-билмай гапирган гапларимизни, нотўғри айтиб қўйган муборак каломларимизни Ўзи кечирсин. Хакир санаган кичик гуноҳларимизни Саттор номи билан яширсин.
Умрингизни зиёда қилиб, яхшиликлар устида бардавом қилсин, илохим доим тинч бўлинг, соғ-саломат бўлинг.

Ё Роббим.!
У дунёнинг -бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб қолишдан ва дунёни дўст тутиб, дил хасталигига йўлиқишимиздан ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин.
Ўзинг кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан, ё РОББИМ. !

Бандаларингга келган ва келаетган бало ва офатларни ўз фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин.

Расули Акрам салоллоху алайхи вассаллам сифатларига бағишланган хар бир сўзни гавхардек тизиб,дилларимизга жо айлаб, қалбларимиз зангини кетгазгин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурларинг билан тўлдиргин.

Расулуллох салоллоху алайхи вассалламга ва ахли хонадонлари ва сахобайи киромларга ўзингни Саломларинг ва саловотларим бўлсин.

Аллохумма Солли аьла сайидина ва аьла алихи асхабихи ва Мухаммад Салоллоху АЛАЙХИ Вассаллама.

Жами ўтган мумин мусулмонларни ва улар қаторида ўтган аждодларимизни, қоронгу қабрларини Рахмат нурларинг билан тўлдиргин.

Ўт балосидан,Сув балосидан, Қуруқ тухматдан, Фалокатлардан, Фарзандларимиз доғидан,Қабр азобидан,Жаханнам қаьридан,
Дўзах ўтидан ўзинг нажот бергин, Ё Роббим.

Ким нима ният қилган бўлса, албатта, ниятига етказгин.
Дардманга шифойи комиллик ато қил. Хожатманднинг хожатини раво қилгин.
Бефарзандга фарзанд ато қилгин. Диллари нотинчларга Тинчлик осойишталик,Қалб сокинлигини ато қилгин.
.
Ёмон кўзлардан,Ёмон сўзлардан. Шайтон васвасасидан ўзинг нажот бергин.
Икки нафсларимизни ўлик қилиб нафс балосидан ўзинг омонда сақлагин. .

Жаннатингни Олий Маком Фирдавсларида, Расули Акрам Салоллоху АЛАЙХИ Вассаллам жавзалари билан қўшни қилиб ва Сенинг учун яхши кўрган инсонларимиз билан бирга Олиймаком Жаннатингда хам сухбатдош қилгин, Аллохим.

Мусофир юртларда юрганларни ўзинг панохингда сақлаб, Ўзингдан ўзгасига мухтож қилмагин.

Ё Роббим! То давру киёматгача ахли авлодимизга сўзда субутлик,динга ихлос, Қурьонга мухаббат,Ўнг қўлдан бериладиган номайи аьмол.
Қабул бўладиган ибодат насиб айлагин.
Занглаган ва қорайган қалбларимизга рушду хидоят ва мунавварлик ато қилгин.. Аллохим Мағфирли
Аллохим Мағфирли .
Аллохим Мағфирли .

Роббана аьтина фид дуня хасанатив ва фил ахироти Хасанатив ва қина аьзабан нар .

Аъмин Аъмин Аъмин АъЖМАЙИН.

Келаетган Рамазон Хайит айёмларингиз Муборак бўлсин!!!
Read more
Forwarded from: OILAM_UZ
Эри учун борини берадиган аёлларга жаннатлар бўлсин!
😢😢



Дўстларингизга ҳам улашинг:

👇👇👇

@OILAM_UZ @OILAM_UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1PeHbykGmfqw
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ҲАЙИТ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШ

Наманган шаҳар "Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби Камолхон Сулейманов

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/axborotxizmati