Шавкат Имомов “Сувчилар мактаби”га ташриф буюрди
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ректори Шавкат Имомов “Сувчилар мактаби”га ташриф буюриб, у ерда ўқув жараёнлари билан танишди.
➥ Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
https://t.me/+jsTy7ICjoyYyMThi
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ректори Шавкат Имомов “Сувчилар мактаби”га ташриф буюриб, у ерда ўқув жараёнлари билан танишди.
Айни дамда ушбу мактабда Бухоро вилояти, Вобкент тумани фермерлари сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологиялар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.Учрашув натижасида фермерлар сувни тежаш ва унумдорликни ошириш бўйича янги билимларга эга бўлишди. Шавкат Имомов бундай ўқув дастурларининг аҳамиятини таъкидлаб, келгусида ҳам фермерлар учун фойдали семинар ва амалий машғулотлар ташкил этилишини маълум қилди.
Шавкат Имомов фермерлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг тажрибалари ва билимлари билан ўртоқлашди. Мулоқот давомида сув ресурсларини бошқариш, замонавий суғориш тизимларини жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
➥ Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
https://t.me/+jsTy7ICjoyYyMThi