#Диққат
❗️Бизда Тошкент вилоят экология бошқармасига янги лавхалар бор. Ўша кунги холат эсингизда-а?
Бу бир жой эмас. Бу локация ўша кунги дарахтлар аёвсиз қирилган жойдан 700 метрлар пастда йўл юзида бўлган. Хамма ўша кунги жой билан овора бўлган ва бу ерни афсуски сизу биз кўрмаганмиз. Бу видео хам ўша куннинг эртасига махаллий ахоли томонидан олинган, лекин бизга кеч етиб келди. (Локация ва жой тўғрисида маълумот мавжуд)
Бизда тахмин бор. Ўша кунги шахслар аввал бу жойни тинчитишган. Аскарлар ва қурол аслахага бироз дам бериб кейин тепага қараб юриш қилган бўлишлари мумкин. Тепада эса жанг қизғин пайтида уларни махаллий ахоли пайқаб қолади ва хуқуқни мухофаза қилувчи органларга хабар беради. Кейин хамма у жой билан овора бўлиб, пастдаги бу жой қолиб кетади. Бу тахмин албатта. Бу холатга экология ва хуқуқни мухофаза қилувчи органлар якуний хулоса беришади.
Лекин “Почерк” жуда таниш-а?
397 млн зарарга яна қўшилади шекилли. Экология бошқармаси бу холатга нима дер экан?
Кузатамиз…
👉Bo'stonliq_PRESS