#qiziqarli
1960 йилларда Туркиянинг Элазик шаҳрида ғаройиб воқеа рўй берди. Шаҳардаги руҳий касалликлар шифохонаси ходимларининг эътиборсизлиги натижасида барча руҳий беморлар қочиб, шаҳар кўча ва хиёбонларига тарқаб кетишди.
Аҳоли хақли равишда норозилик билдириб, шов-шув кўтарди. Шифохона бош шифокори Мутеметбей ҳаммани тинчлантириб, бу муаммонинг ечимини билишига ишонтирди ва дарҳол чора кўришга киришди.
У касалхонанинг бир неча ходимини эргаштириб, ўзи кўчаларда ҳуштак чалиб юрди. Шаҳар аҳолиси буни ажаблангача кузатар экан, вақти-вақти билан "чуррр", "ушшш", "пушш", деб ўтаётган тўдага ҳар ердан хасталар келиб қўшилаётганини кўришди.
Шундай қилиб жиннихонадан чиққан "локомотив" шаҳарни айланиб, жиннихонага етти-саккизта тўла "вагон" билан қайтиб кетди...
Энг қизиғи шундаки, касалхонадан 423 та руҳий касал қочган эди, қайтганда эса уларнинг сони 612 кишини ташкил қилди. 😂😜😀
®internet
PS. Айтишадику, жиннилар асли ҳамма жойда, фақат қўлга тушганлари жиннихонада...
@bobur_bobomurod