9310. Ҳурматга сазовор ота-оналарнинг тасаввур ва тушунчасига кўра, қалб кўзи ёпиққа ибрат ва оқил кишига маълум бўлган ҳақиқат бор. У ҳам бўлса, номаҳрам эркак ва аёл қай йўсинда учрашмасин ва қай ҳолатда бирга жамланмасин яъни, у хоҳ ўқитувчи ва ўқувчи қиз, шифокор ва бемор аёл, мудир ва котиба қиз, шайх ва муриди кўринишида бўлмасин, ушбу ҳолатда улар эркак ва аёл ҳолида қолаверадилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuzTelegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube