🫵
КРЕДИТ ЭМАС, ОСМОНДАЙ ОҒИР ЮК ОЛЯПСАН!
(Диққат билан охиригача ўқинг!) Ҳозирги замонда қарзсиз одамни топиш мушкул. Кимдир техника олган, кимдир машина, кимдир уй... "Кейин тўлайман", деб шартнома имзолаймиз. Оғир бўлмайди, деб ўйлаймиз.
☑️ Лекин ҳаёт ўз йўлини ўтади...
Ишдан бўшаш мумкин. Саломатликдан айриш мумкин. Оилада кутилмаган харажатлар чиқади. Натижада тўлов кечикади. Қарз устига қарз.
Банкдан ҳар куни қўнғироқ. "Қачон тўлайсиз?" Уят, асаб, тинчлик йўқ. Сиз ўзингизга қаратилган ҳар бир қўнғироқдан қўрқиб яшайсиз. Қўл телефон жингираса, юрагингиз урмай қолади.
☑️ Ҳар ой ипотека тўлови!
Кўз очиб юмгунча маош келади ва кетади. Балки фарзандларингизга янги кийим олиш керак эди? Лекин ўйлайсиз: “Йўқ, бу ой ҳам ипотекани ёпишим керак…”
Сизга бундай ҳаёт ёқаяптими?
☑️ Кредит олиш осон, аммо эркинликни сотяпсиз.
Сиз ҳаётингизни 15 йилга олдиндан сотяпсиз. Ҳар ой — бир занжир. Ҳар тўлов — бир қарз.
Бу тўловлар ўрнига фарзандингиз билан вақт ўтказсангиз бўлмасмиди Она-отангизни зиёрат қилсангиз бўлмасмиди?
☑️ Кечиксангизчи?
Ҳа, бир кун кечиксангиз, пеня. Икки кун кечиксангиз, яна фоиз.
Эртага “мажбурий ундирув” деб суддан чақирув хати. Бир кун “ёпаман” деб юриб, йиллаб стрессда яшайсиз.
☑️ Бу аҳволдан қандай чиқамиз?
Сизни айблаш эмас, тушуниш керак. Чунки ҳаммамиз ҳаётда адашамиз.
☑️ Аммо энди тўхташ вақти келди!
▪️Соғлиғингизни сақланг — асабни еманг!
▪️Кредит — ягона ечим эмас! Фақат пул етмаслиги — бу қарз олиш учун сабаб эмас!
▪️Қўшимча иш қидиринг, ҳаракат қилинг. Ҳар доим чиқиш йўли бор!
▪️Қарздан қутулинг ва ўзингизга бир марта: “Мен қайта кредит олмайман!” деб ваъда беринг.
▪️Ва иложи бўлса, бошқаларни ҳам огоҳлантиринг.
☝️
Ҳақиқат шундаки: кредит – ечим эмас, вақтинчалик юмшатиладиган оғриқ.
🔥
BESHARIQLIKLAR_UZ🔥
https://t.me/+0FBO_Ent3U85YWJi