Бекобод туман Адлия бўлими


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Қўшимча ҳуқуқий маълумот: @Musayev_S_S
Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ziyo_ulash

Тошкент шаҳрида "Зиё улаш" акцияси давом этмоқда.

Лойиҳага ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳар бир юртдошимиз ўзига яқин ҳудуддаги давлат хизматлари марказига ўзи ўқиган китоблардан олиб келиб, "буккроссинг" бурчагида қолдириши ва ўрнига бошқасини олиши мумкин. Шу тариқа китоблар алмашинуви орқали илм ва зиё тарқатилишига эришамиз.


Китоб улашинг — зиё кўпаяди

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тарғибот

🎉 8-Март – Халқаро аёллар куни муносабати билан Бекобод туман адлия бўлимида байрамона тадбир ташкил этилди! 🌸

📸 Бугун ташкилотимиз ходимлари ва меҳмон бўлган аёлларни байрам билан муборакбод этдик. Уларга эсдалик совғалар тақдим этилди ва шу хушкайфиятли онлар суратга олинди. ✨

Ушбу байрам тадбирининг ёрқин лаҳзаларини видеолавҳамиз орқали томоша қилинг! 🎥👇

Барча аёлларга бахт, соғлиқ ва юзларидан табассум аримаслигини тилаб қоламиз! 💐❤️


Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Adliya ayoli...

✨U oʻzidan ortib odamlarni eshitadi, muammolariga yechim beradi.

✨U hech qachon izlashdan, oʻrganishdan, muhokamalardan tolmaydi.

✨U ziyo ulashadi, katta maydonlarda bilimi, tafakkuri bilan bellashadi.

Adliya ayolning shuncha vazifalari, shuncha masʼuliyati bor. Ammo ular hamma ayollar qatori mehrga oshno, ezgulik ulashuvchi, qalbi sanʼatga oshufta oddiygina ayol.

Tuygʻularini qogʻozlarda tasvirlaydigan, gʻayratini sportda koʻrsatadigan, mehnatkash, mashaqqatni pisand etmaydigan, doimo eʼzozli adliya ayoli.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Xodimga ortiqcha to‘langan ish haqi qanday hollarda undan undirilishi mumkin emas?
Poll
  •   mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik noto‘g‘ri qo‘llanilganda
  •   hisoblashda xatolik bo'lganda
  •   xodimning mehnat normalarini bajarmaganlikdagi aybi e’tirof etilganda
  •   har qanday holatda undiriladi
3 votes


Forward from: Musayev_Sunnatillo (yurist)
📢 "Ёшлар аренаси" танловига СТАРТ берилди! 📢

🏆 Бекобод ёшлари учун ажойиб имконият!
Қонунчилик билимингизни синаб кўриш ва ғолиб бўлишни хоҳлайсизми? Унда тезроқ жамоа тузинг ва танловда иштирок этинг!


🔹 Биринчи босқич – жамоа тузиш ва таништирув видеосини юбориш!
✅ Жамоа аъзолари: 5 нафар (2 нафар захира)
✅ Фақат Бекобод тумани мактаб ўқувчилари иштирок эта олади
✅ 1 мактабдан бир нечта жамоа тузилиши мумкин
✅ Таништирув видеоси – Жамоангизни саҳналаштирилган шаклда таништиринг ва 15-март 22:00гача бизга юборинг!

🔹 Кейинги босқичлар:
📌 16–26 март – Жамоалар 300 та овоз тўплаши керак
📌 29 март, 10:00 – Бекобод туман маданият бўлимида финал!

🔹 Танловнинг асосий босқичлари:
🎯 Конституция билимдони – Тезкор савол-жавоб
🎭 Ҳуқуқий муаммога ечим – Жамоавий таҳлил
🎬 Адолат театри – Ҳуқуқий саҳна кўриниши

🏆 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади!
Танлов "SUNNATILLO MUSAYEV" адвокатлик бюроси томонидан ташкил этилмоқда.

⏳ Имкониятни қўлдан бой берманг! Ҳозироқ жамоангизни тузинг ва видеони юборинг! @Advokat_yordamchisibot 🚀🔥

📄 Танлов низоми

⁉️ Танловда тушадигон саволлар ва жавоблар


👉 @Musayev_s_s 👈


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёшлар тадбиркорлиги ривожлантирилади


Манба: ПҚ-62-сон, 14.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Forward from: Musayev_Sunnatillo (yurist)
🔹 БЕКОБОДЛИКЛАРГА РЎЗАДОРЛАРГА АЛОҲИДА ЭСЛАТМА! 🔹

📆 5-МАРТ | РАМАЗОН – 5 | ЧОРШАНБА 📆

🕌 ИФТОР ВАҚТИ: 18:22 ⏰ (Бекобод вақти билан)

🤲 Оғиз очиш дуоси:
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".

📜 Маъноси:
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

📲 Яқинларингиз билан улашинг, савобга шерик бўлинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.

🔍 Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.

🗓 Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

📁 Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

💰 Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Forward from: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”,

- деди Президент.

👉 @Musayev_s_s 👈


#тарғибот

Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлар Бекобод тумани бирлашмаси томонидан Бекобод тумани Давлат хизматлари маркази директори Убайдулла Мирзаев ва хисоблаш техникаси оператори Абдуллаева Марғубалар тезкор хизмат кўрсатилганлиги ва ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламига кўрсатилган ёрдами учун Миннатдорчилик эълон қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Forward from: Musayev_Sunnatillo (yurist)
ЕР ОЛИШДА ҚИЙНАЛДИНГИЗМИ? ҲАММАГА АЙТИНГ!

🔎 Электрон онлайн аукцион орқали ер олишда муаммоларга дуч келдингизми? Қонунбузарликлар, ноқонуний рад этишлар ёки бошқа тўсиқлар борми? 🏗

🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу жараёндаги муаммоларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказмоқда. Агар сизда:

📌 Электрон аукцион орқали ер сотиб олиш (ёки ижарага олиш) жараёнида ноаниқликлар бўлса;
📌 Ҳужжатларни расмийлаштиришда муаммоларга дуч келсангиз;
📌 Нотўғри таклифлар ёки қонунбузарликлар бор деб ҳисобласангиз – бемалол хабар беринг! ✍️

📥 @rquzBot Telegram ботига кириб, Yer-muammo бўлими орқали таклиф ва шикоятларингизни қолдиринг!

⚠️ Сизнинг мурожаатингиз адолат ўрнатишга ҳисса қўшади! Ҳуқуқингиз ҳимоя қилинсин! ⚖️

🔄 Репост қилинг – ҳуқуқий онгни биргаликда оширайлик!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

❗️“Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари” мавзусида экспертлар билан суҳбат ўтказилади


⚖️ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак ” акцияси доирасида “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари” мавзусида экспертлар билан суҳбат ташкил этилади.

⏰ Овозли чат 5 март куни соат 16:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари.

📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

📌 Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Musayev_Sunnatillo (yurist)
📢 "Ёшлар аренаси" танловига СТАРТ берилди! 📢

🏆 Бекобод ёшлари учун ажойиб имконият!
Қонунчилик билимингизни синаб кўриш ва ғолиб бўлишни хоҳлайсизми? Унда тезроқ жамоа тузинг ва танловда иштирок этинг!


🔹 Биринчи босқич – жамоа тузиш ва таништирув видеосини юбориш!
✅ Жамоа аъзолари: 5 нафар (2 нафар захира)
✅ Фақат Бекобод тумани мактаб ўқувчилари иштирок эта олади
✅ 1 мактабдан бир нечта жамоа тузилиши мумкин
✅ Таништирув видеоси – Жамоангизни саҳналаштирилган шаклда таништиринг ва 15-март 22:00гача бизга юборинг!

🔹 Кейинги босқичлар:
📌 16–26 март – Жамоалар 300 та овоз тўплаши керак
📌 29 март, 10:00 – Бекобод туман маданият бўлимида финал!

🔹 Танловнинг асосий босқичлари:
🎯 Конституция билимдони – Тезкор савол-жавоб
🎭 Ҳуқуқий муаммога ечим – Жамоавий таҳлил
🎬 Адолат театри – Ҳуқуқий саҳна кўриниши

🏆 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади!
Танлов "SUNNATILLO MUSAYEV" адвокатлик бюроси томонидан ташкил этилмоқда.

⏳ Имкониятни қўлдан бой берманг! Ҳозироқ жамоангизни тузинг ва видеони юборинг! @Advokat_yordamchisibot 🚀🔥

📄 Танлов низоми

⁉️ Танловда тушадигон саволлар ва жавоблар


👉 @Musayev_s_s 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланди

Манба: ВМҚ 91-сон, 13.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди


Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰 Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✅ Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.

✔️ Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади


Вазирлар Маҳкамасининг қарори (130-сон, 28.02.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади


“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-35-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:

🔹қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);

🔹умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).

❕Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.

🗓 2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:

▪️ конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;

▪️ табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

❗️"Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилади


🔰 Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

▪️Бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;

▪️ Ҳуқуқий муаммоларни бартараф қилиш;

▪️ "Адлия куни", "Ҳуқуқий тарғибот куни" лойиҳалари;

▪️ Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

▪️ kurslar.huquqiyportal.uz электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;

▪️ “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;

▪️ Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya

20 last posts shown.