ОИЛАМ-БАХТИМ
Қувонч, шодлик макони,
Завққа тўла ҳар они,
Менинг учун энг азиз,
Оилам-бахтим қўрғони.
Бахтдан тўлиб тошаман ,
Довонлардан ошаман,
Қучоғига шошаман,
Оилам-бахтим қўрғони.
Умримнинг зар чашмаси,
Азиз улуғ барчаси,
Жонимнинг бир парчаси,
Оилам- бахтим қўрғони.
Тупроғи зар тўтиё,
Ошёни нуру зиё,
Мен учун ёруғ дунё,
Оилам -бахтим қўрғони.
Ўғлим, қизим дилбандим,
Отам, онам жаннатим,
Тиллолардан қимматим,
Оилам-бахтим қўрғони.
Тинч, осуда кўнглим чоғ,
Тушмасин ҳеч унга доғ,
Асрагин ўзинг Аллоҳ,
Оилам-бахтим қўрғони.
✍Хуршид Карим
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi
Қувонч, шодлик макони,
Завққа тўла ҳар они,
Менинг учун энг азиз,
Оилам-бахтим қўрғони.
Бахтдан тўлиб тошаман ,
Довонлардан ошаман,
Қучоғига шошаман,
Оилам-бахтим қўрғони.
Умримнинг зар чашмаси,
Азиз улуғ барчаси,
Жонимнинг бир парчаси,
Оилам- бахтим қўрғони.
Тупроғи зар тўтиё,
Ошёни нуру зиё,
Мен учун ёруғ дунё,
Оилам -бахтим қўрғони.
Ўғлим, қизим дилбандим,
Отам, онам жаннатим,
Тиллолардан қимматим,
Оилам-бахтим қўрғони.
Тинч, осуда кўнглим чоғ,
Тушмасин ҳеч унга доғ,
Асрагин ўзинг Аллоҳ,
Оилам-бахтим қўрғони.
✍Хуршид Карим
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi