#НАСТАРИН 10.
#Дилором_Қосимова
Ҳамон кўзлари нафратга тўлган, Салима атрофга аланглади.
—Қизим қани? -қушдек енгил ҳаракат қилиб, уйни ҳар бурчагини қидириб чиқди.
Йўқ топа олмади. Йиғлаб юборди.
Укасидан аразда экани сабаб уни чақиришни истамади.
Нима қиларини билмай тураркан. Кўзи очиқ қолган дарвозага тушди.
—Ўктамжон болам қараб юбор. -Нурия ая аста ўғлини уйи айвонидан чақирди.
🍃🍃🍃
Ўшанда ойим, Омина бувимга баланд гапириб, Нурия бувимникига кетиб қолганимизча. Ўз уйимизга қайтмадик.
Дадам мени кўргани бориб турарди. Икки уч марта, Омина бувимни ҳам кўргани олиб борди. Лекин бутунлайга қайтмадик уйимизга.
Нурия бувим ҳам яхши. Лекин Ҳуснора янгам мени ёмон кўради. Доим ҳеч ким қарамаганда турткилайди. Мултфилмдаги ялмоғиз кампирлардек ҳунук қарайди.
Бувим йўқ бўлса бирон нима ейишга ҳам қўрқаман.
«Очопат, текин томоқ» дерди.
Ойим ишга киргандан буён яна ҳам қўрқиб қолганман.
Улар тез-тез уришиб қолардилар. Аммо бугун ёмон қаттиқ уришдилар.
Мен бувимга «мошхўрда ичгим келди» деганим учун бўлди уруш.