BASTOMIY.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ
©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Бугун_Жума
Қизилтепа тумани “Тошмачит”
жомеъ масжидида масжид қавми билан Жума намози шукуҳи...

http://t.me/Bastomiy_uz


#Бугун_Жума
Қизилтепа тумани Боязид Бистомий жомеъ масжидида масжид қавми билан Жума намози шукуҳи...

http://t.me/Bastomiy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ бўлгандагина улуғланади.
  Жаброил алайҳиссалом Қуръонни  олиб тушди ва фаришталарнинг саййиди бўлди, "Руҳул амийн" дея номланди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам,  у зотга Қуръон нозил бўлди ва у зот анбиёлар ва пайғамбарларнинг афзали бўлдилар.
   Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари,  уларга Қуръон тушди ва улар умматларнинг энг яхшиси бўлдилар.
   Қадр кечаси,  бу кечада Қуръон нозил бўлди ва у кеча  кечаларнинг энг яхшиси бўлди.
  Рамазон ойи, бу ойда Қуръон нозил бўлди ва рамазон ойларнинг саййиди бўлди.
  Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганларингиздир" дея марҳамат қилганлар.
  Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ ҳаққи қасамки, албатта Қуръон бир инсоннинг қалбига тушса,  у инсонларнинг энг яхшисига айланади.

Таржимон: Муслима Салиева

https://t.me/Bastomiy_uz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу қадрли сайтимиз аъзолари,ҳурматли тумандошлар!

БУГУН 18.10.2024 йил Жума куни пешин намозида Навоий вилояти Қизилтепа туман
бош имом хатиби Завқиддин домла
Орипов Қизилтепа тумани "Тошмачит" масжидига ташриф буюрадилар,маъруза ва манфаатли суҳбат бўлади.

✅✅12:30 да маъруза бошланади✅✅


Жума мавъизаси мавзуси: “Қуръон ҳикматлари”
(Кибр ва тавозеъ)

https://t.me/Bastomiy_uz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу қадрли сайтимиз аъзолари,ҳурматли тумандошлар!

БУГУН 18.10.2024 йил Жума куни пешин намозида Навоий вилояти Кармана тумани
"Қосим Шайх" масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош домла Қизилтепа тумани "Абу Бакр Сиддиқ" масжиди ташриф буюр
адилар,маъруза ва манфаатли суҳбат бўлади.

✅✅12:30 да маъруза бошланади✅✅


Жума мавъизаси мавзуси: “Қуръон ҳикматлари”
(Кибр ва тавозеъ)

https://t.me/Bastomiy_uz


#Жума

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу қадрли сайтимиз аъзолари,ҳурматли тумандошлар!

БУГУН 18.10.2024 йил Жума куни пешин намозида Боязид Бистомий жоме масжидига, Томди тумани "Томдимешит" масжиди имом хатиби Кулдошев Нурали домла ташриф буюр
адилар,маъруза ва манфаатли суҳбат бўлади.

✅✅12:30 да маъруза бошланади✅✅


Жума мавъизаси мавзуси: “Қуръон ҳикматлари”
(Кибр ва тавозеъ)

https://t.me/Bastomiy_uz


АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРАКАТУҲУ!

Аллоҳим!
Муборак ЖУМА кунида баракотлар бер, йўлимизни яхшилик томон бур! Эй ҳақ ва равшан йўлга ҳидоят қилувчи Зот! Яхшиликларни қабул этишдан бизни маҳрум қилма!


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ, МИСКИНЛАР ҲАЖИ БЎЛГАН ЖУМА БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН! АЛЛОҲ ТАОЛО ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ ҚИЛСИН!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

https://t.me/Bastomiy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салаво
т айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васал
лам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024-йил 18-ОКТЯБРЪ
1446-ҳижрий 15-Робиуc соний

ЖУМА куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ

(Қизилтепа тумани вақти билан)

🌞 Қуёш вақти ⏰ 06:54

Азон Такбир
☪️ Бомдод⏰05:36||06:15
☪️ Пешин ⏰12:25 ||13:00
☪️ Аср ⏰16:14 ||16:30
☪️ Шом ⏰18:02 ||18:10
☪️ Хуфтон⏰19:11 ||19:50


Нафл намозлари вақти
☝️ Таҳажжуд 02:30
🍛 Саҳарлик 05:36
Ишроқ:07:20
09:00 Зуҳо
🍛 18:02 Ифторлик
Аввобийн: Шом намозидан кейин..


https://t.me/Bastomiy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 ЭРТАГА ЖУМА!
🍀Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🍀Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🍀Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр жумагача!


✅Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/Bastomiy_uz


​​#дуо
             

Эй Аллоҳ!
Эй қийинчиликни Енгиллаштирувчи Зот!
Эй Абадий ва Боқий бўлган Зот!
Эй Куч ва Қудратнинг ёлғиз соҳиби  бўлган Зот!
Бизни танглик ҳалқаларидан энг кенг йўлга чиқаргин! Қийин ишни Сенинг ёрдаминг билангина бажарамиз. Куч ва қувват Олий, Буюк Аллоҳдадир!
Дуоларимизни қабул қил, йаа Раббим🤲🤲🤲

Каналга уланиш:

https://t.me/Bastomiy_uz


#Тафаккур

Таомланиш одоби!

Ҳамма нарсанинг одоби бўлганидек, таом емоқнинг ҳам ўзига яраша одоби бор. Ана шу одобни ўрганиб, унга амал қилиш ғоят фойдали амалдир.
Таом ейиш шартлари:
Таоми ҳалол бўлмоғи керак. Чунки дуо ва ибодатларнинг қабул бўлишига ҳалол луқма сабаб бўлади;
Ризқни Аллоҳ таолодан деб билиш;
Аллоҳ таоло тақсимотига рози бўлиш;
Модомики, еган таомининг қуввати баданида бор экан гуноҳ иш қилмаслик.
Таом ейиш одоблари:
Таом ейишдан олдин икки қўлини бўғимигача уч марта ювиш;
Таомни “Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим” ни айтиб бошлаш;
Таомни ўнг қўли билан ейиш. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бирингиз ўнг қўли билан енг ва ўнг қўл билан ичинг ва ўнг қўл билан беринг. Чунки шайтон чап қўл билан ейди, чап қўл билан ичади ва чап қўл билан беради;
Таом ейишни туз билан бошлаб, туз билан тугатмоқ;
Нонни икки қўл билан синдирмоқ. Чунки нон улуғ неъматдир.
Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ, яьни, бош бармоқ, кўрсаткич бармоқ ва ўрта бармоқ билан емоқ;
Таомни ўз олдидан емоқ;
Таом еган идишни яламоқ;
Таом егандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ” демоқ. Расулуллоҳ алайҳиссалом таомдан сўнг ушбу дуони айтардилар: “Бизларни таомлантирган ва сув билан қондирган ҳамда бизларни мусулмонлар жумласидан қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”;
Таомдан сўнг иккала қўлини бўғимигача уч марта ювмоқ;
Шериклари билан таом емоқ. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Жамь бўлингизлар таомларингизга-ки, Аллоҳ таоло ушбу таомга барака беради”, деб марҳамат қилганлар;
Таомнинг охиригача шериклари билан бирга еб турмоқ;
Луқмани кичик олмоқ;
Товоқнинг четидан олмоқ;
Шуни айтиш керакки, овқатланаётганда бош ва бошқа аьзоларни қашиламоқ, оғзида луқма билан гаплашмоқ, ёнидаги шеригининг овқатланишига қарамоқ, таомни иссиқ ҳолда емоқ, таомни айбламоқ, таомни пуфламоқ, таом юриб кетаётиб емоқ, тик туриб таом емоқ номақбул амаллардан.

Хулоса қилиб айтганда, дуо ва ибодатларнинг қабул бўлиши, комил ва оқил фарзандларнинг дунёга келиши луқмаи ҳалолга боғлиқдир…

https://t.me/Bastomiy_uz


#Тафаккур
Шундай инсонлар борки, суҳбатини соғинасан...


Улар гап-сўзларига зеб бермайдилар.
Бирор мавзу ҳақида гап кетса, ҳолатни ўз ҳолича баён этишади.
Самимийлиги ҳам шундан бўлса керак.
Суҳбатлашиб зерикмайсан.
Сенда кўрган яхши фазилатни ҳам, сенга билинмаган хатойингни ҳам беркитмай, айта оладилар.
Биладиларки, хатосини айтсам, уни тўғрилайди деб ўйлашса керак ва ҳудди шундай бўлади ҳам.
Улар сабаб хатойингни англаб, тўғрилашга киришасан.
Уларни кўрсанг, хурсанд бўласан, табассум қиласан.
Тушунмаган масаланг бўлса, то тушунгунингча тушунтирадилар.
Асло эринмайдилар.
Ўз ҳаётларидаги ранг-баранг воқеа-ходисалардан чиқарган хулосалари ила сен бирла фикр-мулоҳаза қиладилар, тафаккурларига қойил демай, иложинг йўқ.
Ўзларини-ку, майли, сени ҳам илм олишга қизиқтириб, китоб мутолааси ила машғул бўлишинг тарафдори бўлишади. Ҳамиша яхшиликка далолат қилишади.
Ўйлаган нарсасини айтишади-ю, қўйишади.
Товланишни, тусланишни билишмайди.
Эҳтиёжингни Ўз Эгасига айтаётган пайтингда, У сенга уларни рўпаро қилиб, ҳожатинг сабабчилари қилиб қўяди. Шундай ёрдам берадиларки, ҳатто, ўйламаган ишларинг содир бўлади.
Уларни яхши кўрмай бўлмас...
Йўқ! Уларни ёрдам берганлари учун яхши кўрмайсан.
Уларни самимиятлари учун қадрлайсан, ҳурмат қиласан. Уларга нисбатан муҳаббатинг чексизлигини англайсан.
Улар яхши кўришга энг муносиблардир.

©Умар Хайём


👇👇👇👇👇

https://t.me/Bastomiy_uz

13 last posts shown.