Мана бўлар экан-ку?
Икки-уч нафар йигит "Пиёдачи" деган лойиҳа тузишиб, кечаси шаҳарнинг турли жойларида айрим бефаросат одамлар томонидан ташланган ахлат уюмларини тозалашиб, бу ишларини ижтимоий тармоқларда жойлашмоқда. Отасига раҳмат. Агар ёшларимиз ўзларини эл ичида танитмоқчи бўлишса, мана, марҳамат, мана шундай лойиҳаларни яратиб тарқатишсин ва танилишсин.
Ижтимоий тармоқларда турли ахлоқсиз, тарбиясиз, алмойи-жалмойи қилиқлар, бачкана ва уятсиз гаплар, бир-бирини камситиш, ҳақорат ва фаҳш ишлар тарғиботлари орқали ўзини танитишга уринаётган "блогер", "тик-токер" ва "вайнер" ва хоказо "гер"лар тафаккур қилишсин!
Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.
Социолог, Сухроб Хидиров.
@Tafakkur3