Энергетик ичманг! Қозоғистонда тунги пайтда тиббий ёрдам ходимлари Қарағандага кетаётган йўловчининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли чақирув бўйича етиб борган.
Маълум бўлишича, бемор 2 банка энергетик ичгани туфайли унда "ўткир панкреатит" хуружи кузатилган.
Охирги пайтда энергетикни доимий истеъмол қилиш оқибатида юраги хуруж қилган ёки ошқозони «чириб кетган»лар ҳақида кўп эшитяпман. Шунга қарамай, сув ўрнигаям шу зормандани ичадиганлар сони етарли. 3-4-синф болалар орасидаям мода бўлган.
Шифокорларнинг айтишича, энергетик таркибида жуда кўп миқдорда шакар ва кофеин бўлгани боис, у дастлаб асаб тизимини фаоллаштириб, сиздаги захира ресурслар эвазига қувват беради, аммо бу қисқа муддатли эффект бўлиб, у, ҳаттоки доппингга қиёсланади. Яқинда АҚШда ишлаётган оғайним келиб (ўзи улар шунақа бўп қолишади), Тошкентда пепси, энергетикни кўп ичишаркан, америкаликлар одатда фақат сув ичaди, деб ҳайрон бўлганди. Энди бизда оддий сув ичган одамни пули йўқ экан, бечора қийналиб қолибди деб ўйлашларини унга тушунтириб ўтирмадим.
@safarblog